Ристановичнинг ҳам Ғофуровга бўлган ишончи ортиб бормоқда
18 ноя 2013 16:02
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/107382_original.jpg)
![](/upload/storage/107382_220.jpg)
Ристановичнинг ҳам Ғофуровга бўлган ишончи ортиб бормоқда
Сербия премьер лигаси иштирокичиси бўлган Иваницанинг “Явор” клубида ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб бормоқда.
Ушбу жамоанинг бу йилги натижалари мақтагулик даражада бўлмаётгани туфайли, яқинда раҳбарият бош мураббий Богича Богичевични истеъфога чиқарганди.
Шундан сўнг бошқарув постига келган бошқа бир маҳаллий мураббий, Предраг Ристанович ижобий томонга ўзгариш қилиш учун бор билим ва маҳоратини ишга солмоқда.
Қувонарлиси Ристановичнинг ҳам Ғофуровга бўлган ишончи ортиб бормоқда. Нега деганда, жамоанинг охирги ўйинларига эътибор қаратадиган бўлсак, Ҳусниддинни бошланғич таркибдан жой олаётганини кўриш мумкин.
Бундан кўриниб турибдики, “НБУ-Осиё”нинг собиқ ҳужумчиси янги мураббийнинг ҳам ишончини оқламоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Явор” айни пайтда турнир жадвалида 12-ўринни банд этиб турибди.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии