Ришарлисон: "АПЛ тўпурари бўлишни хоҳлайман"
22 авг 2018 19:46
Новости
Ришарлисон: "АПЛ тўпурари бўлишни хоҳлайман"
"Эвертон" форварди Ришарлисон мавсум учун режалари ҳақида гапирди.
"Ўзимни анча яхши ҳис қилаяпман, Премьер-лига услубига мослашиб олдим ва ритмни ҳис қилаяпман. Бу нарса менга мақсадга эришишга ёрдам бермоқда.
Мен АПЛ тўпурари бўлмоқчиман. Шунингдек, "Эвертон"ни ЕЧЛга қайтаришни ва Бразилия терма жамоаси таркибига илинишни истайман.
Титенинг АҚШ ва Сальвадор билан ўртоқлик ўйинлари учун таркибига киритилмаганимдан жаҳлим чиқди. Мен қўнғироқ кутган эдим, лекин бу сафар бўлмади. Шунга қарамай, терма жамоага чақирилиш учун ишлашда давом этаман", - деди футболчи.
Ришарлисон жорий мавсумнинг дастлабки 2 ўйинида 3та гол урди.
Комментарии