Рио Фердинанд: "Сити" ва "Ливерпуль" билан ўйинлар "Челси"га қарши учрашувлардан қизиқроқ
22 авг 2013 15:44
Новости


Рио Фердинанд: "Сити" ва "Ливерпуль" билан ўйинлар "Челси"га қарши учрашувлардан қизиқроқ
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рио Фердинанд, Англия чемпионати иккинчи тури доирасидаги "Челси"га қарши ўйин олдидан бўлажак ўйин ҳақида гапириб, унга одатдаги бир ўйин сифатида қараётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, "Ман. Сити" ёки "Ливерпуль"га қарши ўйинлар анча принципиалроқ ҳарактерга эга.
"Челси"га қарши ўйиннни, алоҳида, бошқача аҳамийтга эга деб айта олмайман. Менича "МЮ"нинг "Сити" ёки "Ливерпуль"га қарши ўйинлар анча кўпроқ қизиқиш уйғотади. Ўша ўйинлардаги ғалабалар ҳам ширинроқ. Шунинг учун Моуриньо жамоасига қарши ўйинда "Манчестер Юнайтед" шунчаки ғалабани кўзлайди холос", деди Рио.

Комментарии