RU

Последние новости

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Рифат Акрамхўжаев: "Биринчи голдан кейин устунлик биз тарафга ўтди" Новости

Рифат Акрамхўжаев: "Биринчи голдан кейин устунлик биз тарафга ўтди"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рифат Акрамхўжаев ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида
- Авваламбор, бутун Ўзбекистон аҳлини Наврўз айёми билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, осон ўйин бўлмади, йигитларга раҳмат айтаман. Баҳона қилмоқчи эмасмиз, лекин охирги кунларда кўп йўл босиб ўтганимиз туфайли бизда чарчоқ аломатлари сезилди. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўйин суръати ўзгариб, устунлик биз тарафга ўтди. Озгина омадимиз келганида, ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Ёмғирли об-ҳавода стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ташаккур дейман. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда бундан ҳам чиройли ўйин кўрсатишга интиламиз.

- Бошланғич таркибда деярли 2 ҳужумчи хизматидан фойдаландингиз. Учрашувнинг тахминан 30-дақиқаларига бориб, тактик ўзгаришни амалга оширдингиз. Бу нимани англатади?
- Позицияларни ўзгартирганимизнинг сабаби – ўртада боғловчи ўйинчи топилмади. Шу боис Жасурни ўнгга, Исломни ўртага қўйдик.

- 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб турганимизга қарамасдан, ёш ҳужумчи Муҳаммадали Абдураҳмоновни майдонга туширдингиз. Бу бўйича нима дея оласиз?
- Сабаби ютқазаётгандик, 4-3-3 схемасига ўтдик. Ёш ҳужумчимиз ишончни оқлаяпти, У U21 жамоасида ҳам яхши ўйин кўрсатяпти,. Бугун ҳам "Қўқон-1912" ҳимоячиларини анча қийнади.

- Элдор Бойматов қачон сафга қайтади?
- У умумий гуруҳ машғулотларига қайтган. Худо хоҳласа "Сўғдиёна" билан ўйинга тайёр бўлади. Нуриддин Ҳасанов билан боғлиқ ҳолат эса ҳали сўроқ остида.

- Жамоа ҳужумдаги якуний паллаларда нега қийинчиликка дуч келяпти?
- Биласизми, ҳар бир жамоа мураббийига озгина ват керак. 1 ҳафта, 10 кун ёки 1 ой эмас. 2 ойдан сал ошган вақт давомида йигитлар шунчалик бир-бири билан келишиб ўйнашяпти. Энг кераклиси, йигитларда иштиёқ бор, лекин ҳаяжон сезиляпти. Охирги нуқтада сал ўхшамай қоляпти. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда имкониятлардан фойдалана бошлашади.  

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика