RU

Последние новости

14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  0 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  0 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  0 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  0 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  8 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  1 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  6 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  11 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1

РФИ Эрматовни Россия премьер-лигасига чақирмоқчи эмас Новости

РФИ Эрматовни Россия премьер-лигасига чақирмоқчи эмас

РФИ назоратчилар қўмитаси раиси Алексей Спирин ўзбекистонлик Равшан Эрматовни Россия премьер-лигаси ўйинларига жалб этиш борасида ўз фикрларини билдирди.
«Менга етиб келган маълумотларга кўра унинг ўзида Россияга келиб ёрдам бериш фикри бўлган экан. Аммо биз бу саволни муҳокама қилмадик ва яқин орада бундай бўлмаса керак.

Бизда ўз захирамиз бор, ёшларни тарбиялашимиз керак. Ҳозирги вақтда хорижлик ҳакамларни таклиф қилиш режамизда йўқ.

Эрматов – ажойиб йигит, қойилмақом ҳакам, уни жуда яхши биламиз. Балки келажакда нимадир бўлар. Аммо ҳозирча уни ҳакам ёки бошқа лавозимда жалб этиш ниятида эмасмиз.

У ҳали анча ҳакамлик қилади. Тўрт йилдан сўнг нима бўлишини кўрамиз, Эрматовнинг ЖЧ-2018да ишлаш имконияти жуда юқори», – дейди Спирин «Р-Спорт» ахборот агентлигига.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика