Ретро. Ривалдо, Луизао ва Вильянуэва ўзбек чопонида
22 мар 2020 23:20
Новости
Ретро. Ривалдо, Луизао ва Вильянуэва ўзбек чопонида
2008 йил “Бунёдкор” сафига қўшилган бразилиялик машҳур футболчи Ривалдо олий лигадаги илк учрашувини сафарда “Машъал”га қарши ўтказган.
Ўшанда Ривалдонинг иккита голи тошкентликларга 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди.
Ўйинда олдин эса “Машъал” футбол клуби раҳбарияти томонидан Ривалдо, Луизао, Хосе Луис Вильянуэва, шунингдек, маълум муддат Муборакда фаолият олиб борган Миржалол Қосимовга катта эҳтиром кўрсатилиб, уларга ўзбек зарбоф чопони кийдирилганди.
Бу йил ушбу воқеага ҳам 12 йил бўларкан. Ўша пайт интернетда чиққан фото оддий кўринган бўлса-да, ҳозир кўрганингизда бошқача туйғуларни қамраб олса ажаб эмас.

Сурат муаллифи: Хайрулла Холиқов.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии