RU

Последние новости

10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  0 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  1 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  5 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  1 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  5 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  4 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  4 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  5

Рэшфорд: "Мавсум стартида ўйинларни осонликча бой бераётгандик" Новости

Рэшфорд: "Мавсум стартида ўйинларни осонликча бой бераётгандик"

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Маркус Рэшфорд АПЛ доирасида "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндаги ғалаба ҳақида гапирди.

"Айни дамда жуда яхши ҳолатдамиз. Олдинга қараб яхши ҳаракатланаётганимиздан хурсандман. Мавсум стартида ўйинларни осонликча бой бераётгандик ёки дуранг учун ўйнашга ҳаракат қилардик. Рақиблар доимо дарвозамиз олдида босим уюштираётганди. Бугун ҳам "Вулверхэмптон" яхши ҳаракат қилди. Давид сўнгги дақиқадаги сэйви орқали ғалабани ушлаб қолишимизда ёрдам берди.

Рухий планда қайтишда қийналдик. Чунки барча футболчилар хар ҳил ҳолатга тушиб қолишганди. Йигитлар қийин вазиятда бир-бирига ёрдам беришди. Айни дамда жамоада бирдамлик жуда муҳим.

Мавсум оғир бўлади. Бироқ биз ирода намойиш қилиб, турнир жадвалида янада юқорироқ кўтарилишимиз керак. Кўплаб жамоалар ушбу мавсумда ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Уларни таъқиб қилиш осон бўлмайди. Агарда юқори даражадаги ўйинни намойиш қилаверсак, олдинга яна бир қадам ташлаган бўламиз", - деди Рэшфорд.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика