Рэшфорд 0:7 дан кейин "Бетис" мағлуб этилгани ҳақида: "Энди биз хеч нарсани ўзгартира олмаймиз"
10 мар 2023 09:42
Новости
Рэшфорд 0:7 дан кейин "Бетис" мағлуб этилгани ҳақида: "Энди биз хеч нарсани ўзгартира олмаймиз"
МЮ футболчиси Маркус Рэшфорд "Бетис" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мағлубиятдан сўнг кейинги ўйинда ғалаба қозониш доимо муҳим - бу вақтни ортга қайтариб, ўша ўйингача бўлган рухда давом этишнинг ягона йўлидир ("Ливерпуль" билан ўйин назарда тутилмоқда).
Биз доимо тез бошлашга ҳаракат қиламиз ва гол ҳам шунга мос бўлади. Биринчи таймда улар яхши ҳимояланишди, аммо иккинчи бўлимда ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда улар очилишди.
Ҳар икки таймни ҳам яхши бошладик. Гол уришга ҳаракат қилиш муҳим.
- Бу ғалаба "Ливерпул"дан учралган мағлубиятга энг яхши жавобми?
- Бу тўғри йўналишдаги қадамдир. Якшанба кунги ўйинга кўп эътибор қаратиб юбориш керак эмас, чунки бу ўтиб бўлди ва биз энди хеч нарсани ўзгартира олмаймиз. Олдинга бориш муҳим" - деди МЮ футболчиси.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии