RU

Последние новости

03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  31 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  2 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  13 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  8 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  2 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  25 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  3 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  4 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  16 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48

Рекордчи Игнатий Нестеров 37 ёшга тўлди Новости

Рекордчи Игнатий Нестеров 37 ёшга тўлди

Футболчилар, мураббийлар, соҳа мутахассислари, умуман ўзбек футболига алоқадор инсонларни таваллуд айёми билан қутлашда давом этамиз.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, кўплаб рекордлар соҳиби тажрибали дарвозабон, 13 карра мамлакат чемпиони Игнатий Нестеров ўзининг 37 ёшини нишонламоқда. Ҳеч бир футболчи Нестеров сингари 13 марта Ўзбекистон чемпиони бўлмаган. Бу борада иккинчи ўринда 12 та чемпионлик билан Темур Кападзе боряпти. Сервер Жепаров 10 та олтин медаль билан кучли учликка якун ясаган. Игнат қайд этган бундай рекордлар ҳали бисёр. Бунга ҳали яна тўхталамиз.



Игнатий Нестеров 17 ёшида Самарқанднинг "Динамо" клуби таркибида Ўзбекистон чемпионати олий лигасида дебют қилган. Орадан бир йил ўтиб, аниқроғи 2002 йилда у орзусидаги клуб - "Пахтакор" билан шартнома имзолади. Нестеров бир йил ичида "Пахтакор"нинг биринчи рақамли посбонига айланди. Мутахассислар уни "Пахтакор"нинг барча даврлардаги энг яхши беш нафар дарвозабони сафига киритган. Игнатийнинг исм-шарифи Юрий Пшеничников (1960-1967, 1972), Николай Любарцев (1966-1971, 1975-1976), Александр Яновский (1979-1986) ва Павел Бугало (1992-1999) билан бир қаторда эътироф этилади.

Бугунги кун қаҳрамони дарвозабонлар орасида Ўзбекистон чемпионатларида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади. 17 ёшида олий лигада дебют ўйинини ўтказган Нестеров 400лик маррани забт этган илк дарвозабонга айланган. Айни пайтда унинг ҳисобида жами 427та учрашув бор. Мана шу ўйинларнинг 226тасида у ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



Нестеров 5 та Осиё Кубогида майдонга тушган қитъанинг ягона футболчиси ҳисобланади. У 2004, 2007, 2011, 2015 ва 2019 йиллардаги қитъа Кубогида ўйнаган. Бундай натижага сариқ қитъанинг ҳеч бир футболчиси эришмаган. Шунингдек, Нестеров ўтган йил БАА яшил майдонларида ўтган Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси рекордини ҳам такрорлади. Гап шундаки, Осиё Кубогида терма жамоамиз сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Тимур Кападзе ҳисобланарди. Унинг ҳисобида 17 та ўйин бор эди. Нестеров 1/8 финал доирасидаги Австралияга қарши кечган учрашувда 17-ўйинида майдонга тушди. Одил Аҳмедов ва Анзур Исмоилов ҳисобида 13 та ўйин бор.

Осиё Кубокларида энг кўп майдонга тушган ўзбекистонлик футболчилар:


Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров - 17 тадан ўйин
Сервер Жепаров - 15
Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов - 13
Александр Гейнрих - 12
Максим Шацких, Санжар Турсунов - 10
Виталий Денисов, Виктор Карпенко - 8

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўзбекистон кубоги финалларида энг кўп иштирок этган дарвозабон ҳам айнан Игнатий ҳисобланади. Нестеров ҳисобида 11 та финал бор. У дарвозабонлар орасида Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиш бўйича рекордчи саналади. Нестеров 11 маротаба кубокни боши узра баланд кўтарган. Шунингдек, тажрибали посбон учта жамоа ("Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив") сафида кубок финалида ўйнаган ва барча клублари билан Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган ягона дарвозабондир. Игнатий Ўзбекистон кубоги финалларида ўз дарвозасидан 10 та гол ўтказиб юборган.



Денис Иванков, терма жамоа дарвозабонлари мураббийи

- Авваламбор, Нестеровга каттадан-катта раҳмат айтиш лозим. Игнатийга унинг профессионаллиги, ишга бўлган муносабати, ўйинлари, сейвлари ва Ватан учун қилган меҳнатлари учун ташаккур! Умид қиламанки, унинг дисквалификация муддати белгиланганидан кам бўлади. Нестеровнинг терма жамоадаги фаолиятини тугатиш қарори аламли мағлубиятдан кейинги қизишиб кетиш натижасида айтилган гап деб қабул қиламан. Ҳали шошмаслик керак. Балки эртага ҳаммаси бошқача тус олиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Игнатий олқишларга лойиқ дарвозабон. Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш ҳамкасбимни бугунги таваллуд айёми билан Ўзбекистондаги барча дарвозабонлар номидан табриклайман!



Маълумот учун, Игнатий Нестеров фаолияти давомида “Самарқанд-Динамо” (2001), “Пахтакор” (2002-2009), “Бунёдкор” (2009-2013), “Локомотив” (2014-2018), “Оҳод” (Саудия Арабистони) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Фурсатдан фойдаланиб, Игнатий Нестеровни бугунги таваллуд айёми билан сайтимиз ижодий гуруҳи ҳамда унинг мухлислари номидан муборакбод этамиз. 



Камолиддин Алимов тайёрлади

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика