"Реал"нинг ёздаги асосий трансфер мақсадлари маълум
25 мар 2024 19:33
Новости
"Реал"нинг ёздаги асосий трансфер мақсадлари маълум
"Қаймоқранглилар" 3 нафар футболчига кўз тиккан.
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе, шунингдек, ҳимоячилар Альфонсо Дэвис ("Бавария") ва Лени Йоро ("Лилль") "Реал"нинг ёздаги асосий трансфер мақсадлари саналади. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.
Мбаппе катта эҳтимол билан "Реал"га эркин агент сифатида ўтади. "Бавария" Дэвис учун 50 миллион евро талаб қилмоқда, "қаймоқранглилар" эса бунча пул тўламоқчи эмас. Шу билан бирга, мюнхенликлар агар футболчи шартномасини узайтирмаса, уни сотишга мажбур бўлишади.
"Лилль" Ёрони 60 миллион еврога баҳоламоқда. Унга "Челси", ПСЖ ва "Бавария" ҳам даъвогарлик қилмоқда. "Қироллик клуби" бу футболчини қўлга киритиш учун фаворит саналади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии