"Реал" ёзда Азарни ижарага беришни режалаштирмоқда
05 апр 2022 19:06
Новости
"Реал" ёзда Азарни ижарага беришни режалаштирмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячи Эден Азар билан нима қилиш ҳақида бош қотиришда давом этмоқда.
Ҳозирги мураббийлар штаби бельгиялик футболчининг ўйинларидан қониқмаяпти. Унинг доимий жароҳатлари эса салбий таассурот қолдирмоқда.
"Реал Мадрид" келаси мавсумда уни ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда.
Агар Мбаппе трансфери амалга ошса, Азар клубда деярли ўйнай олмайди, ўйин амалиёти ҳажми янада қисқаради. Ягона вариант – ижара. Агар футболчи бошқа клубда ўйнаб кета олса, арзон нархда сотилади.
Қайд этиш керакки, мадридликларнинг ёздаги вазифаси маош фондини қисқартиришдир. Азар йилига 15 миллион евро олади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии