"Реал" Винисиус билан шартномани узайтиради
09 фев 2022 21:23
Новости
"Реал" Винисиус билан шартномани узайтиради
Мадрид клуби тез орада бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор билан келишувни узайтиришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбанинг айтишича, янги шартнома 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган бўлади ва бразилиялик футболчининг маоши ҳам оширилади. У айни пайтда "Реал" асосий таркиб футболчиларининг деярли барчасидан кам, Андрей Лунин ва Хесус Вальехо билан эса тенг миқдорда маош олади.
Винисиус Ла Лига ушбу мавсумида 21 ўйинда 12 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии