RU

Последние новости

11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  1 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  9 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  13 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  37 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0

“Реал” Туринда “Ювентус”ни янчиб ташлади ва кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди Новости

“Реал” Туринда “Ювентус”ни янчиб ташлади ва кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди

Мадриднинг “Реал” клуби кеча ЕЧЛ чорак финал дастлабки учрашувида Туринда “Ювентус” меҳмони бўлди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу баҳс бошланишидан аввал кўпчилик футбол мухлислари, журналистлар, футбол экспертлари ва мутасаддилари “Ювентус”нинг имкониятлари кўпроқ дея фикр билдиришганди. 

“Реал”  кеча “кекса синьора”ни шунчаки мағлуб этмади. Дастлабки ўйиннинг ўзидаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди. “Реал Мадрид”нинг айни дамда ички чемпионатда ишлари юришмаяпти. Мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган “Барселона”дан нақд 13 очкога ортда бормоқда. Бу “Реал” ва “Барселона” ўртасида жуда ҳам катта тафовут. Шунинг учун Зидан шогирдлари Ла Лигадан умидларини узиб бўлишди ва бор эътиборини ЕЧЛ мусобақасига қаратишган. “Реал” ҳар мавсум ҳеч бўлмаганда битта совринни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам “қаймоқранглилар” бор эътиборини ЕЧЛ мусобақасига қаратган.

Кеча Криштиану Роналду яна бир бор Буффонни ранжитишга мажбур бўлди. Учрашувнинг 3-дақиқасида чап қанотдан Иско тўпни жарима майдончаси ичига узатиб берди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Криштиану Роналду “Ювентус” дарвозасини ишғол қилди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг иккала жамоа бирин-кетин хавфли ҳужумларни уюштиришди. Шу куни “Ювентус”га омад кулиб боқмади. “Кекса синьора”нинг ҳужумларини гоҳ ҳимоячилар бартараф этишган бўлса, гоҳида “Реал” дарвозабони Кейлор Навас жамоасининг жонига оро кирди. 

Баҳснинг 36-дақиқасида “Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос рақиб жарима майдончаси ташқарисидан Буффон қўриқлаётган дарвоза томон кучли зарба берди. Буфоннинг бахтига Крооснинг тўпга йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди ва дарвоза тўсинига бориб тегди. Учрашувнинг 45-дақиқасида Пауло Дибала рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ўйинни бошқариб борган Жунейт Чақир бу вазиятни симуляция дея баҳолади ва Дибалани сариқ карточка билан жазолади. Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида “Реал” қарши ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан Даниэль Карвахаль тўпни жарима майдончасига узатиб берди Критиану Роналду чалқанчи услубда тўпга супер зарба берди ва Буффон қўриқлаётган дарвозани яна бир бор ишғол қилди. Ушбу голдан сўнг, “Ювентус” футболчилари руҳий тушкунликка тушиб қолишди. Роналдунинг иккинчи голидан кейин “Ювентус”га эмас Буффонга учун раҳмим келди. 

66-дақиқага келиб Пауло Дибала Даниэль Карвахалга нисбатан қўпол ўйнади ва бош ҳакам томонидан иккинчи маротаба огоҳлантирилиб майдондан четлатилди. Мадридда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувини Дибала жамоасига ёрдам бера олмайди. Учрашувнинг 71-дақиқасида Криштиану Роналду рақиб жарима майдончаси ичида Марселога узатди, бразилиялик футболчи осонлик билан Буффон қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтадиган жавоб учрашувда "Ювентус" йирик ҳисобда ғалаба қозониши керак. Акс ҳолда ЕЧЛ мусобақасидаги юришини шу ерда тўхтатади.

Автор :
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика