RU

Последние новости

03:00ЕЧЛ. ​"Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди  45 01:20ЕЧЛ. "Марсель – "Ливерпуль", "Челси" – "Пафос" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  9 00:50ЕЧЛ. "Галатасарой" ва "Атлетико" дуранг қайд этишди. "Қорабоғ" эса "Айнтрахт" устидан иродали ғалабага эришди  6 00:45Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда "Дамак" устидан ғалаба қозонди. Роналду 960-голни урди!  2 23:58Янги ташкил этилган "Ғазалкент" клуби пресс тур ташкил қилди  0 23:38"Челси"нинг уч асосий футболчиси клуб билан янги шартнома имзолаш ниятида  1 23:12Кроос Винисиус ҳақида: "Бернабеу" ҳуштак чалмаган ўйинчи буюк бўла олмайди. Танқид учун доимо машҳур исмлар танланади"  2 22:47"Манчестер Сити"нинг етакчи футболчилари ЕЧЛдаги мағлубиятдан сўнг, Норвегияга борган мухлисларининг ҳаражатларини қоплаб беришга қарор қилишди  7 22:16Ла Лигада январь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. "Барселона" ва "Реал"дан ҳеч ким йўқ  2 21:26"Ғазалкент" футбол клуби пресс тур ташкил этди   1 20:45"Манчестер Юнайтед" тарихи ҳақида ҳужжатли сериал суратга олинади  5 20:20"Насаф" назорат учрашувида Сербия клубига мағлуб бўлди  4 19:51Уэйн Руни: "2008 йилги "МЮ ҳозирги "Арсенал"ни тор-мор келтирган бўларди"  19 19:07Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди  40 18:57"Эвертон" учун катта йўқотиш: Жек Грилиш 3 ойга сафдан чиқди  2

"Реал" тарихидаги энг ёмон 5 трансфер Новости

"Реал" тарихидаги энг ёмон 5 трансфер

Теги :  Реал
"Реал" - футбол тарихидаги энг буюк жамоаларидан бири.

Бу жамоа ҳар доим ўзига юқори мақсадларни қўяди ва шу йўлда қаттиқ интилади ва бунга эришади.

"Реал"да ҳар даврда дунёнинг энг кучли футболчилари ҳаракат қилишган. Аммо, футболчи трансфер қилиш борасида "Реал"да ҳам муаммолар бўлиб турган.

5. АНТОНИО КАССАНО

Италиялик ҳужумчи Антонио Кассано узоқ вақт мобайнида "Реал"нинг захирасида ўтирди.

У "Рома"дагилар билан ёмон муносабатда бўлгани учун, у ердан шармандаларча кетди. 2006 йилда у 5 млн евро эвазига "Бланкос" таркибига кўчиб ўтди.

"Реал" ҳар доим ўз даврининг энг кучли футболчиларини сотиб оларди. Бироқ жамоа бу сафар фаолиятида бир мавсум давомида 20та ҳам гол кирита олмаган футболчи билан шартнома имзолагани ғалати ҳодиса бўлганди.

Воқеалар ривожи салбий тус ола бошлади. Кассанонинг жамоадаги ўйинлари умуман ўхшамади. У асосий таркибга кира олмади, Фабио Капелло ҳам унга ёрдам бермади ва жамоадан "суриб чиқара" бошлади.

2006дан 2008 йилга қадар у "Реал" таркибида бўлди ва жамоа таркибида 19 учрашувда қатнашиб, 4 гол киритди. У Мадрид суперклуби учун умуман керак бўлмаган футболчилар тоифасига кириб қолди, ғалабалар ва чемпионликда унинг ёрдами тегмади.

Шу орқали у "Сампдория" сафига ўтиб кетди.

4. ФЕРНАНДО САНС

Санз 1996 йилга қадар "Реал"нинг ёшлар таркибида ўйнади.

Бироқ испаниялик футболчи "Бернабеу"да ҳеч қачон ўзини жамоа учун керакли футболчи деб ҳисобламаган. Бундан ташқари, унинг отаси Лоренцо Санс ўша вақтларда "Реал" президенти бўлган бўлса ҳам, Фернандо жамоада ўз ўрнини топа олмади. Унинг ўгай акаси Мичель Сальгадо эса "Реал"да ўз йўлини топиб кета олганди.

Санс 3 мавсум давомида "Реал" таркибида 35 учрашувда майдонга тушди ва натижага таъсир қиладиган ҳеч қандай ишни бажара олмади. Ўша вақтларда "Реал"ни бошқарган Юпп Хайнкесс Фернандонинг ўйинларига кўп ҳам эътибор бермади.

Кейинчалик у "Малага"га кўчиб ўтди. Бу клуб таркибида у 7 мавсум ҳаракат қилди ва 205 учрашувда қатнашди.

3. ЖЮЛЬЕН ФОБЕР

Яна бир ғалати трансфер. Фоберда ғолиблик руҳи йўқ эди, бироқ "Лос Бланкос" таркибида ўйнашга лойиқ бўлганди.

"Вест Хэм" билан шартнома имзоланганидан кейин у 2009 йилда "Реал"га 6 ойга ижарага берилди. Бироқ у ҳар доим ҳам асосий жамоа билан бирга бўлмади. "Реал" таркибида фақатгина икки учрашувда майдонга тушди.

Франциялик футболчи "Вильяреал"га қарши учрашув вақтида захира ўриндиғида қилган ишлари учун қаттиқ танқид қилинди. Хўш, "Реал" уни ижарага олиб, тўғри иш қилганми?

2. ЖОНАТАН ВУДГЕЙТ

Жонатан Вудгейт - ўз вақтида "Реал"нинг энг ёмон трансферларидан бири бўлди.

Ўзининг бақувват бўлмаган гавдаси ва кетма-кет жароҳатлардан кейин у "Бернабеу"нинг нафратига учради. У 2004 йилда "Ньюкасл"дан 13,4 млн фунт эвазига "Ньюкасл"дан трансфер қилинганди.

Ушбу трансфер борасидаги қарор жуда ёмон бўлиб чиқди. Вудгейт "Реал"даги ўз дебютида "Атлетик" билан баҳсда захирадан майдонга тушган заҳотиёқ ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Шу боисдан у жамоанинг асосий таркибига киритилмай қўйди. Шунингдек, жароҳатлар ҳам унинг ўз маҳоратини кўрсатишига халақит қилди.

У "Реал"да 3 мавсумда 14 учрашувда қатнашди ва "Мидлсбро" таркибига кўчиб ўтди.

1. РОЙСТОН ДРЕНТЕ

2007 йилнинг ёзида Ройстоннинг орзулари ушалди ва у "Реал" таркибига кўчиб ўтди.

"Лос Бланкос" унинг хизматларидан фойдаланиш учун "Фенербахче"га 14 млн евро тўлади. У ўз дебютида шижоаткорликни намойиш этиб, голландияликларга шундай футболчи борлигини тушунтиргандек бўлди.

Шундай бўлса-да, ёш Марсело ўйинларда қатнашишда давом этди. Жамоа бош мураббийи эса Дрентени захирага ўтказиб қўяверди ва бразилиялик футболчини ундан афзалроқ билди.

"Депортиво"га қарши учрашув вақтида у мухлислар томонидан ҳуштакбозлик билан қарши олинди ва Дренте навбатдаги уч учрашувда ўйнашдан бош тортди.

У кейинчалик "Эвертон" ва "Эркулес" жамоалари таркибида ҳаракат қилди. Ройстон Дренте Мадрид мухлислари эътиборини қозонмади ва жамоанинг тарихдаги энг ёмон трансфери сифатида жой олди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: -29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика