«Реал» – «Шальке». Рамос майдонга тушиши мумкин
06 мар 2015 09:04
Новости
«Реал» – «Шальке». Рамос майдонга тушиши мумкин
«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Шальке»га қарши жавоб ўйинида (биринчи ўйин — 2:0) майдонга тушиши мумкин, деб хабар бермоқда Marca нашри.
Испания терма жамоаси аъзоси «Қироллик клуби»нинг сўнгги машғулотида иштирок этди ва тўп билан шуғулланди.
Эслатиб ўтамиз, Рамос Испания чемпионати доирасида «Севилья»га қарши (2:1) қолдирилган ўйинда жароҳат олганди. Ўшанда у 9-дақиқадаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди.
Олдинроқ Рамос 22 мартга қадар майдонга тушмаслиги маълум қилинганди. Бироқ ҳимоячи "Эль Класико"га тайёр бўлиши мумкин.

championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Комментарии