"Реал" Гюлер учун рақобатда қай тариқа ғолиб бўлди?
08 июл 2023 16:15
Новости
"Реал" Гюлер учун рақобатда қай тариқа ғолиб бўлди?
6 июль куни туркиялик ярим ҳимоячи Арда Гюлер "Реал"га 20+10 млн евро эвазига ўтди.
"Marca" хабарига кўра, футболчининг оила аъзолари икки шарт эвазига Гюлернинг "Реал"га ўтишига розилик билдирган: футболчи ижара асосида "Фенербахче"да қолмайди, шунингдек, бошқа клубларга ҳам ижарага берилмайди.
Ўз навбатида, мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелоттига ҳам бу вариант маъқул келган. Шу орқали "Реал" футболчи учун курашда "Милан", "Аякс", "Боруссия" Д каби клубларни ортда қолдирган. "Барселона" эса ҳатто трансферга яқин ҳам келмаган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии