"Реал" мухлисларининг ярмидан кўпи Бэйлни 153 млн еврога сотган бўларди
24 дек 2014 11:17
Новости
"Реал" мухлисларининг ярмидан кўпи Бэйлни 153 млн еврога сотган бўларди
Испаниянинг "AS" газетаси мухлисларнинг Гарет Бэйлга бўлган муносабатини аниқлаш учун, ўз ўқувчилари ўртасида сўров ўтказди.
Олдинроқ футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирган ва унинг учун 153 млн евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган эди.
Мухлислар "Бэйлни шу пулларга сотган бўлармидингиз" деган саволга жавоб беришлари керак эди.
Сўров натижаларига кўра, мухлисларнинг 53,75% бунга ижобий фикр билдирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Қироллик клуби" Бэйлни фақат 1 млрд евро эвазига қўйиб юборишини маълум қилган эди.
Комментарии