“Реал” Марселонинг ўрнига 2 номзодни топди
28 мар 2022 10:00
Новости
“Реал” Марселонинг ўрнига 2 номзодни топди
Марсело шартномаси тугаётгани боис ёзда мадридликларни тарк этади.
“Marca” манбасига кўра, “қаймоқранглилар” ҳимояни кучайтириш учун кўп маблағ сарлашни истамаяпти ва бразилияликнинг ўрнига 2 номзоднинг вариантини кўриб чиқмоқда. Улардан бири клуб тарбияланувчиси Мигель Гутьеррес, кейингиси эса “Райо Вальекано” ҳимоячиси Фран Гарсия ҳисобланади. Гарсиянинг трансфери 5 млн еврога баҳоланмоқда.
Марсело 2007 йилдан бери “Қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У жорий мавсум Примерада 9 ўйинда қатнашиб, битта голли узатмага муаллифлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии