“Реал Мадрид” Чемпионлар лигасининг чорак финалига + 20 марта чиққан тарихда иккинчи жамоа бўлди
07 мар 2024 14:44
Новости
“Реал Мадрид” Чемпионлар лигасининг чорак финалига + 20 марта чиққан тарихда иккинчи жамоа бўлди
Мадриднинг “Реал” клуби УEФА Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб учрашувида ўз майдонида “Лейпциг” билан дуранг ўйнади.
Мадридликлар умумий ҳисобда ғалаба қозонди ва Европанинг энг нуфузли клуб турнирида чорак финалга чиқишга муваффақ бўлишди. Шу тариқа, “Реал” Чемпионлар лигасининг 20 ва ундан ортиқ марта чорак финалига чиққан тарихдаги иккинчи жамоага айланди, деб хабар бермоқда Opta. Бу кўрсаткич бўйича мадридликлардан фақат “Бавария” (22 чорак финал) олдинда.
Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқиш бўйича рекорд ўрнатган жамоаларнинг тўлиқ рўйхати:
- “Бавария” (22 марта);
- “Реал” (20 марта);
- “Барселона” (18 марта);
- “Манчестер Юнайтед” (14 марта);
- “Челси” (12 марта);
- “Ювентус” (12 марта).
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии