"Реал" Жируни харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда
27 июл 2022 11:40
Новости
"Реал" Жируни харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби Карим Бензема ўринбосарсиз қолса, "Милан" ҳужумчиси Оливье Жируни таклиф қилиш вариантини кўриб чиқишмоқда.
Жамоа ушбу ёзда Мариано Диас, Марко Асенсио ва Борха Майораль билан хайрлашиши мумкин. Агар шундай бўлса, "Реал" "Милан" ҳужумчисининг трансфери билан шуғулланади.
Италия клуби "Ливерпуль"дан Дивок Оригини харид қилганидан сўнг Жирунинг итальян жамоасида асосий таркибга кириши сўроқ остида қолди.
Жиру ўтган мавсум А Серия доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 3та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии