“Реал” иштирокидаги ўртоқлик ўйини коронавирус сабаб қолдирилди
09 сен 2020 09:18
Новости
“Реал” иштирокидаги ўртоқлик ўйини коронавирус сабаб қолдирилди
Мадридликлар 9 сентябрь куни ўйнаши керак эди.
Мадриднинг “Реал” ҳамда “Райо Вальекано” жамоалари ўрасидаги ўртоқлик ўйини коронавирус сабаб қолдирилди. “Райо” футболчилари CОVID-19 га тест топширган. Унинг натижалари эса чоршанба куни эрталаб маълум бўлиши айтилган. Шу боисдан томонлар хавфсизликни биринчи ўринга қўйишни маъқул кўрган ҳолда 9 сентябрь куни Альфредо ди Стефано номидаги стадионда ўтиши керак бўлган баҳсни қолдиришган.
Комментарии