“Реал” ҳужумчиси “Милан”да тўп тепади
04 сен 2020 23:12
Новости
“Реал” ҳужумчиси “Милан”да тўп тепади
“Реал” клуби ҳужумчиси Браим Диас ижара асосида “Милан”да тўп тепади, дея хабар бермоқда Италия клуби расмий сайти.
21 ёшли испаниялик футболчининг ижара келишуви 2021 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўлади. Диас “Милан”да 21-рақам остида тўп тепади.
Браим Диас катта футболдаги фаолиятини “Манчестер Сити”да бошлаган. Уч мавсум давомида у “шаҳарликлар” сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол уришга эришган. 2019 йилда футболчи “Реал” билан шартнома туздию 2019/2020 йилги мавсумда у мадридликлар сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии