"Реал" футболчиси "Ливерпул"га ўтиши мумкин
17 фев 19:49
Новости
"Реал" футболчиси "Ливерпул"га ўтиши мумкин
"Реал"да тўп тепаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Браим Диас Англия Премьер-лигасига йўл олиш эҳтимоли бор.
Бу ҳақда "Todofichajes" портали хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Ливерпуль" 25 ёшли вингерни сафига қўшиб олмоқчи. Футболчининг трансфер қиймати 35 млн еврога баҳоланмоқда. Диаснинг битими 2027 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.
Браим ушбу мавсум Испания чемпионатининг 19 учрашувида иштирок этиб, 3 та тўп киритди ҳамда 2 та голли пас узатди. У "қироллик клуби"да 2019 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии