RU

Последние новости

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  2 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  20 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

"Реал" ЕЧЛ ғолиби бўлишига муносиблигининг 4 сабаби Новости

"Реал" ЕЧЛ ғолиби бўлишига муносиблигининг 4 сабаби

Теги :  Реал
ЕЧЛ финали ўтадиган кун ҳам яқинлашиб қолди.

Сўнгги икки йилда мўъжизакор натижалар қайд этилаётган турнирда "Реал" кетма кет икки марта ЕЧЛ ғолибига айланди. Энди эса жамоа учинчи марта совринни қўлга киритишни истамоқда.

Аслида жамоа ЕЧЛ совринини кетма кет учинчи марта қўлга киритиши керак.

4. ЕЧЛ-2017/18 МАВСУМИ ЖАМОА УЧУН АЪЛО ДАРАЖАДА ЎТМОҚДА

Албатта, шундай! Жамоанинг ЕЧЛдаги бундан олдинги мавсумлари билан бу йилги ўйинларини солиштирадиган бўлсак, "Реал" 2017/18 мавсумда анчагина қийналмоқда.

Бошидан бошлаймиз, "Реал" "ўлим гуруҳи"да Дортмунднинг "Боруссия"си ва "Тоттенхэм"ни ортда қолдирди.

1/16 финалда эса "Реал" ПСЖ билан, айрим матбуотлар айтишига кўра дунёнинг энг ҳужумкор триоси билан тўқнаш келди. Ишончли ҳимоя туфайли жамоа парижликларни умумий 5:2 ҳисобида таслим этди.

Кейинчалик "Реал" Туринда "Ювентус"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. "Юве" ҳам оддий рақиб эмаслигини 3:1 ҳисобидаги мағлубиятга тенг ғалаба билан исботлади.

Ярим финалда эса афсонавий Юпп Хайнкесс бошчилигидаги "Бавария" таслим этилди. Зидан шогирдлари якунда 4:3 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Хўш, "Реал" плей-оффда оддий рақиблар билан ўйнаганми?

3. "РЕАЛ" ХАРАКТЕР КЎРСАТМОҚДА

"Реал" бу мавсумда ақлбовар қилмас натижаларни қайд этди. Зидан шогирдлари ўзга сайёрадан келгандек таассурот қолдирмоқда. Улар ғалабалар ва совринларга чанқоқлигини исботламоқда.

"Лос Бланкос" ҳар бир босқичда қийин рақиблар билан тўқнаш келди. "Ювентус"га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида пенальтидан гол киритилди. Гарчи жамоа катта босим остида қолган бўлса-да, ҳолатдан чиқиб кетишни уддалади.

Шунингдек, "Бавария"га қарши баҳсда икки марта биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган бўлса-да, унда "Реал" ўзига керакли бўлган натижани илиб кета олди.

"Реал" билан баҳсларда рақиблар фақатгина финал ҳуштаги чалинганидан кейингина ғалабага эришганларини ҳис қилишлари мумкин.

2. ЗИДАННИНГ ИШБИЛАРМОНЛИГИ

Аслида, асосий мақтов Зинедин Зиданга билдирилиши керак. Ҳудди францияликда сеҳрли қўлқоп ва бош кийим бордек кўринди.

Мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлаб, кейинчалик кичик инқироз даврига кириб қолган "Реал"да муаммолар борлиги кўзга ташланди. Бу эса жамоанинг ЛаЛигадаги ўйинларига халақит қилди, бироқ ЕЧЛга эмас. "Реал"нинг Зидан қўл остида кетма кет учинчи марта финалга етиб келишини омадга йўйиб бўлмайди.

Жамоанинг турнирдаги ғалабалари асосий сабабчиси - Зинедин Зидан. У "Реал"ни муҳим учрашувларга тайёрлай олмоқда. Шунингдек, асосий таркиб ва ўйинга қўлланилаётган тактикаларда адашмаяпти.

Финалда ҳам айнан унинг қарорлари билан "Реал" ғалаба қозониши керак.

1. ҲУЖУМЧИЛАРНИНГ ЎЙИНЛАРИ

"Бавария"га қарши ўтган биринчи учрашувда "Реал"нинг ҳужумчилари яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишни уддалашди.

Мухлислар "Бавария"нинг бундай ўйини билан финалга чиқишга лойиқ эканлигини айтишди. Бироқ футболда яратилган вазиятларнинг голга айлантириш ва натижа биринчи ўринда туради. "Бавария" уддалай олмаган ишни "Реал" бажара олди.

Аслида "Реал"нинг ғалабалари сири - вазиятлардан фойдалана билишда. Криштиану Роналду етакчилигидаги ҳужумчилар ўзларига билдирилган ишончни оқлашмоқда. Гарчи жамоа айрим учрашувларда иккинчи планда ҳаракат қилган бўлса-да, вазиятлардан фойдаланиш эвазига ғолибликка эриша олишди. Мисол учун, Мюнхенда ўтган баҳсда мезбонлар 17, "Реал" эса 7 бора зарба берганди.

Хўш, "Реал" мана шундай ҳужумчилари билан мағлубиятга лойиқми?

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +67   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика