"Реал" бош мураббийи Кепани қайтармоқчи
05 авг 2024 16:30
Новости
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти дарвозабон Кепа Аррисабалагани жамоага қайтармоқчи, дея хабар берди "Planeta Real Madrid".
Хабар қилинишича, Анчелотти бу илтимос билан "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Пересга чиққан. Италиялик мутахассис шартномани узайтиришга рози бўлмаслиги мумкин бўлган Андрей Лунин жамоани тарк этса, Аррисабалагани қайтариш ҳақида ўйламоқда.
Кепа Аррисабалага 2023/24 йилги мавсум "Реал" либосида 20 та ўйин ўтказиб, 18 та гол ўтказиб юборган, 9 та учрашувда эса дарвозани "қуруқ" сақлади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии