"Реал" билан ҳеч қандай келишув йўқ, ҳеч ким Мбаппега шарт қўя олмайди"
09 янв 2024 11:17
Новости
"Реал" билан ҳеч қандай келишув йўқ, ҳеч ким Мбаппега шарт қўя олмайди"
Килиан масаласи яқин орада ҳал бўлмайдиган кўринади.
Бир неча кун аввал "Реал Мадрид" Мбаппе билан тўлиқ келишувга эришгани ҳақида маълумот тарқалганди. Бироқ футболчи яқинларига ўз келажагини "Мадрид" белгилашига йўл қўймаслиги ҳақида айтиб ўтган.
Килиан "Реал" ўзига босим ўтказишга уринаётганидан норози ва АПЛ, жумладан, "Ливерпуль" вариантини ҳам синчковлик билан ўрганиб чиқмоқчи.
Шунингдек, Фабрицио Романонинг ёзишича, Мбаппега яқин инсонлар вазиятга қуйидагича изоҳ беришган.
"Килианнинг келажаги борасида ҳеч қандай келишув йўқ. Бу борада ҳеч қандай баҳс-мунозаралар ҳам бўлмади.
Ҳеч ким Килианга муҳокамалар, ўйлаш ва бир қарорга келиш учун вақт борасида чекловлар қўя олмайди".
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии