"Реал" "Барселона" устидан кетма-кет 4-бор ғалаба қозонди. Бу 1960-йиллардан буён энг узун серия
24 окт 2021 22:20
Новости
"Реал" "Барселона" устидан кетма-кет 4-бор ғалаба қозонди. Бу 1960-йиллардан буён энг узун серия
"Барселона" Испания чемпионатининг 10-турида ўз майдонида "Реал"га (1:2) мағлуб бўлди.
Каталонияликлар 2019 йил март ойидан буён "класико"да ғалаба қозона олишмаяпти. Ўшандан бери улар кетма-кет битта дуранг ва тўртта мағлубият қайд этишган.
"Барса" устидан кетма-кет тўртта ғалаба - бу Мадрид клубининг 1960-йиллардан буён энг узоқ давом этган серияси ҳисобланади. 1962 йилдан 1965 йилгача "Реал Мадрид" кетма-кет етти марта ғалаба қозонган.
Ла Лиганинг иккинчи даврасида жамоалар 2022 йилнинг 20 март санасида учрашади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии