RU

Последние новости

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  14 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  7 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти Новости

"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти

"Реал" стадиони томи остидаги бар пудратчи билан муаммо туфайли очилмаяпти.

Мадрид клуби ўтган мавсумда "Сантьяго Бернабеу"да SkyBar номли бар-ресторан очишни режа қилган эди, бироқ унинг ишга тушиш санаси ҳалиям маълум эмас, чунки пудратчи ишини ўз муддатида битира олмади.

Лойиҳага жавобгар Anastia Gourmet Hostelería компанияси катта тажрибага эга бўлмаган ва уларнинг устав капитали бор-йўғи 3 минг еврони ташкил қилган. Дастлаб ресторан 2023 йилнинг декабрига қадар очилиши керак эди, бироқ пудратчининг айби билан очилиш бир неча бор қолдирилган. Дастлабки бюджет ҳам ошиб кетди: 4 миллион эвро сарфлаш режалаштирилган эди, лекин харажатлар 7 миллионга кўтарилди.

Йирик компаниялар бар-ресторанга сармоя киритдилар, жумладан Heineken ва Schweppes. Ҳар бири ишга туширишни молиялаштириш учун бир миллион эвродан кўпроқ маблағ ажратди. Бар кўп ойлар давомида очилмагани сабабли, охир-оқибат барча компаниялар аванслар қайтарилмагунча лойиҳада иштирок этмасликларини айтишди. Бироқ пудратчи инвестиция қилинган пулни қайтармаган, шу сабабли компания фирибгарликда гумон қилинган.


Кейинчалик Anastia активларининг 51 фоизи Гарсия-Делгадо инвесторлари гуруҳи томонидан сотиб олинди. У барда ишлашни ўз зиммасига олди ва компанияларга бир ой ичида 6 миллион евро беришга ваъда берди, аммо бу амалга ошмади. Муаммоли активдан халос бўлиш ва пул топиш учун инвесторлар Anastia компаниясини ким ошди савдосига қўйишди.


Вазиятдан ўта норози бўлган "Реал" компаниядан биноларни ихтиёрий равишда топширишни талаб қилди, шунингдек, компания вакилларининг "Бернабеу"га киришини тақиқлаб, шартнома бекор қилинганини эълон қилди. Бу эса, ўз навбатида, Anastia компаниясини хурсанд қилмади: у ўзига тегишли бўлган биноларни бошқаришга рухсат берилмагани учун "Реал"дан 15 миллион евро ундириш талабини қўйди.


Иш қандай якунланишидан қатъи назар, "Реал Мадрид" аллақачон бинолар учун мумкин бўлган харидорларни қидирмоқда, бу сафар йирик компанияларни кўриб чиқмоқда. Бар-рестораннинг потенциал даромади йилига 15 миллион еврога баҳоланмоқда, аммо клуб уни қачон ишга тушира олиши ҳозирча аниқ эмас.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика