RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

"РБ Лейпциг" — ПСЖ. Сайтимиз ходимлари ўйин натижасини тахмин қилишди Новости

"РБ Лейпциг" — ПСЖ. Сайтимиз ходимлари ўйин натижасини тахмин қилишди

Чемпионлар Лигаси жорий мавсумининг дастлабки ярим финал баҳси тобора яқинлашмоқда. Сайтимиз ходимлари ушбу ўйин натижасини тахмин қилиб кўришди.

Абдулазиз Искандаров — Назарий жиҳатдан, таркибдаги футболчиларнинг савияси, даражаси жиҳатдан ПСЖнинг имкониятлари юқори. "Лейпциг"дан ҳам кўп нарса кутса бўлади. Улар "Атлетико"ни турнирдан улоқтириб юборишди. Аммо, эндиги рақиб ҳимоявий, прагматик ўйнайдиган "Атлетико" эмас, ҳужумкор ва агрессив услубдаги ПСЖ . Энди Нагельсманга осон бўлмайди.  Ҳужумкорликни бир четга суриб, ҳимояни ўйлайдиган вақт келди. "Лейпциг"нинг мудофаа чизиғида муаммолар етарлича. Агарда кучли босим қилинса ҳимоячилар саросимага тушиб қолишини аввалги босқичда кўрдик. Лекин, ЕЧЛ бизни жорий мавсумда кўп бор ҳайратлантиришга мажбур қилмоқда. Сенсация бўлиши ҳеч гап эмас. Менимча бу "Лейпциг" учун охирги бекат, ПСЖнинг олдинги чизиғи ҳақиқатдан ҳам кучли. Агарда Нагельсман тартибли ҳимоя қўрғонини қура олса, рақиб ҳужумчиларини зарарсизлантиришни уддасидан чиқа олса ғалабани илиб кетиши мумкин. Ҳар ҳолда унинг шогирдлари қарши ҳужумда қандай ҳаракат қилишни жуда яхши билишади. Дани Олмо ва Юсеф Поулсен олдинги чизиқда яримта имкониятдан ҳам фойдаланиб кетишга қодир. Менинг фикримча якунда устунлик барибир парижликлар томонда бўлади ва 3:0 ҳисобида ғалаб қозонади.

Нарзулла Сайдуллаев — Бугунги баҳсда қоғозда ПСЖ фаворит ҳисобланади. Бироқ Парижликлар сафида йўқотишлар бор. Кейлор Навас, Левен Кюрзава ва Марко Верратти ўйнамайди. "Лейпциг" ўтган босқичда "Атлетико"ни мағлуб этиб руҳияти анча кўтарилди. ПСЖ қийинчилик билан бўлса ҳам "Аталанта"ни таслим қилганди. Йўқотишлар бугун ўз сўзини айтиши мумкин. Олдинги тахминларим тескари бўлгани боис бугун ҳам анъанани давом эттирамиз: ПСЖ финалга чиқади, 3:2.

Жалолиддин Халилов — Бугун пенальтилар сериясига гувоҳ бўлсак керак. Тахминим, асосий вақт дуранг (2:2), футбол лотореясида парижликлар ғалаба қозонишади.

Шерзод Нурматов — Бугун Мбаппе дастлабки дақиқалардан бошлаб майдонда ҳаракат қилса керак. Бу галги ПСЖ ўтган ўйиндагидан кучлироқ бўлиши аниқ. Наймар ва Мбаппе жуфтлиги супер ҳужумларни амалга оширади.
Шу билан бирга, немисларнинг шижоатини унутмаслик лозим, Нагельсманн мураббийлик  қилаётган клубнинг ўйинларини томоша қилсангиз, бевосита Бундеслига хаёлингизга келади, чунки ўйин стили немисча футболни ҳар дақиқа эслатиб туради. Нагелсьманн - Тухель дуэли гувоҳига айланамиз. Кўрамиз, уларнинг қай бири устун келаркан. Бу жуда қизиқ. Тахминимча, ПСЖ 1 та тўп фарқи билан ғолиб келиб, финалга чиқади - "Лейпциг" - ПСЖ 1:2.

Азиз Тўхтамуродов Мазкур ўйин афишаси у қадар жозибадор бўлмасада, учрашув мақоми қизиқиш юқори бўлиши учун асос бўлади. Сўнгги пайтларда "Лейпциг" жамоаси ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Бошқа томондан ПСЖнинг юлдузли таркиби ҳам финалга лойиқ. Тахминим, "Лейпциг" - ПСЖ 1:2.

Фахриддин Рўзиев — Мавсум аввалида Чемпионлар Лигасининг ярим финалида ПСЖ "Лейпциг" билан қаршилашиши тахмин қилинмаган эди. Ушбу жуфтликда парижликлар фаворитдек кўриняпти. Бугун Тухель Нагельсманн билан майдонда шаҳмат ўйнайди. "Лейпциг" футболчиларини ПСЖ юлдузлари билан таққослаш имконсиз. Аммо француз клубига ҳал қилувчи ўйинларда доим нимадир етишмаган. Бугун ҳам шундай бўлса керак. Менимча, ПСЖ ҳам йўлнинг охирига етиб келди. Қийин бўлиши мумкин, лекин немисларнинг ғалабасини кутяпман — 3:1.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика