Райс "Манчестер Юнайтед"га ўтмасликка шаъма қилмоқда
02 мая 2022 14:14
Новости
Райс "Манчестер Юнайтед"га ўтмасликка шаъма қилмоқда
"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс жамоадан кетиши борасидаги хабарлар ҳақида гапирди.
Айни дамда футболчига "Манчестер Юнайтед" жиддий даъвогарлик қилаётган бўлса, "Манчестер Сити" ва "Челси" ҳам трансфер учун курашмоқда.
"Ушбу мавсумда биз муваффақиятлироқ ҳаракат қилдик. Жамоа Европа лигаси ярим финалига чиқди ва АПЛда кучли олтилик учун жиддий кураш олиб бормоқдамиз. Келаси мавсумда эса олдимизга янада каттароқ вазифалар қўйилади.
Ҳозир жамоадан кетиш ҳақида ўйламаяпман ва бу борадаги хабарларга эътибор қаратмаяпман", - деди Райс.
Ушбу мавсумда футболчи АПЛнинг 33 ўйинида қатнашиб, 1 гол ва 4 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии