Райола: "Холанд "Бавария", "Реал", "Барселона" ёки "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин"
10 дек 2021 17:16
Новости
Райола: "Холанд "Бавария", "Реал", "Барселона" ёки "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин"
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Райола ўз мижози ҳақида гапирди.
"Эрлинг кейинги қадамни ташлайди. Холанд "Бавария", "Реал", "Барселона" ёки "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин. "Боруссия" бу вақт келишини тушунмоқда.
Бу балки ушбу ёзда, балки кейингисиа содир бўлар. Аммо, катта эҳтимол билан у яқин ёзда кетади", - дейди Райола.
21 ёшли норвегиялик жорий мавсум "Боруссия" таркибида 17та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 4та ассист қайд этди. Унинг дортмундликлар билан тузган шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии