RU

Последние новости

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

Равшан Ҳайдаров: "Ҳар бир ўйин қиймати финалга тенг" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Ҳар бир ўйин қиймати финалга тенг"

БААда ўтаётган ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаш босқичи 1-тур учрашуви Ўзбекистон (U23) - Ливан (U23) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирок этишди.


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров:
- Мен авваламбор шогирдларимга бугунги ўйини учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мусобақани ғалаба билан бошлаш жуда муҳим аҳамиятга эга эди. Футболчиларим мени кўрсатмаларимга тўлиқ риоя этишди ва бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Муҳим ва керакли 3 очкони қўлга киритдик. Таймлар икки хил ўтди. Биринчи бўлимда биз учрашувни назорат қилган бўлсак, танаффусдан кейин консентрацияни йўотганимиз сабаб, ўйин тизгини рақиб томонга ўтди.
Гуруҳ фақатгина БАА ва Ўзбекистон терма жамоаларидан иборат эмас. Биз ҳозир Непалга қарши беллашув ҳақида бош қотирамиз. Бу баҳс биз учун осон кечмаслиги аниқ. Ғалаба учун бор кучимизни сарфлаймиз. Ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим. Бу ердаги барча ўйинларнинг қиймати финалга тенг. Гуруҳдаги келгуси иккала баҳсларга жиддий тарзда ёндошамиз.


Ливан (U23) терма жамоаси бош мураббийи Милич Курчич:
- Бу ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда кўп вақт бўлмади. Қисқа вақт ичида ўйинга ҳозирлик кўргандик. Биринчи тайм мени ҳайрон қолдирди. Футболчиларим рақиб қаршисида қўрқиб қолишди шекилли. Улар билан нима руй берганини тушунмадим. Танаффусдан кейин ўйин жиҳатидан ёмон кўринмадик. Вазиятни ўз томонимизга оғдиришга эришдик. Келгуси иккала ўйинда қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Шу ўринда Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. БААга келишдан аввал улар ҳақида маълумотлар тўплагандик. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси анча яхши шаклланган ва кучли рақиб саналади. Тақвим жуда тиғиз, кейинги ўйингача вақт оз. Ғалаба учун қўлимиздан келганини қилишга уриниб кўрамиз.
Футболда нима бўлишини олдиндан ҳеч ким башорат қила олмайди.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика