RU

Последние новости

19:08Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  1 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  0 18:06Суперлига. "Навбаҳор" - "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  7 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  12 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  15 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  12 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  1

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда йиғинга киришди Новости

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда йиғинга киришди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни ўтказиш учун Тошкентда йиғинга киришди. Футболчилар Тошкент Темирйўллари Муҳандислик Институти майдонида машғулотлар ўтказишмоқда.

Йиғин 9 август кунига қадар давом этади. Ана шу йиғиндан кейин мураббийлар штаби Осиё ўйинларига борадиган якуний таркиб борасида бир тўхтамга келади. Ўша пайтда жисмоний ва функционал жиҳатдан ҳар томонлама тайёр бўлган футболчилар Осиё ўйинларининг якуний рўйхатига киритилади.

Тошкентдаги йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:

Ботирали Эргашев, “Навбаҳор”
Умиджон Эргашев, “Насаф”
Раҳим Давронов, “Машъал”

Ҳимоячилар:
Рустам Ашурматов, “Бунёдкор”
Акром Комилов, “Бунёдкор”
Ислом Қобилов, “Бунёдкор”
Аббос Отахонов, “Металлург”
Достонбек Турсунов, "Нефтчи"
Ҳожиакбар Алижонов, “Пахтакор”

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков, “Насаф”
Жавоҳир Сидиқов, “Қўқон-1912”
Жасур Яхшибоев, “Пахтакор”
Дониёр Нарзуллаев, “Насаф”
Жалолиддин Машарипов, “Пахтакор”
Азиз Турғунбоев, “Навбаҳор”
Хуршид Ғиёсов, “Бунёдкор”
Икром Алибоев, “Локомотив”
Достон Ҳамдамов, “Анжи”, Россия
Ҳусниддин Ғофуров, “Нефтчи”
Шароф Муҳиддинов, “Насаф”

Ҳужумчилар:
Андрей Сидоров, “Нефтчи”
Забиҳулло Ўринбоев, “Металлург”
Бобир Абдихолиқов, “Насаф”

Ушбу йиғинга “Насаф” вакили Азиз Ғаниев ҳам жалб қилинганди. Аммо терма жамоамиз ярим ҳимоячиси жароҳати сабабли Осиё ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди. Азиз Ғаниевга мустаҳкам соғлиқ тилаб қоламиз!

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика