RU

Последние новости

20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  2 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  1 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  15 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  4 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  7 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  5 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  22 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  5 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  12 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Равшан Ҳайдаров: “Ҳақли равишда ғалаба қозондик” Новости

Равшан Ҳайдаров: “Ҳақли равишда ғалаба қозондик”

Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Австрия – Ўзбекистон (0:2) учрашувидан сўнг Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида журналистлар билан суҳбатда бўлди.

“Албатта, барчамиз жуда хурсандмиз. Йигитларга катта раҳмат. Барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди ва биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ўйин учун танланган тўғри тактика ва йигитларимиз бор кучини бериб ўйнагани ғалаба биз томонда бўлишини таъминлади деб ўйлайман”.

“Достон Ҳамдамов бугун жуда яхши ўйин кўрсатди. Унинг киритган икки голи бизга ғалаба келтирди. Бироқ бу ғалаба учун қолган барча йигитлар ҳам бирдек меҳнат қилишди. Ғалаба барчаники. Ҳамма бу ғалабага ўз ҳиссасини қўшди”.

“Биз ҳимояда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиб, қарши ҳужумларда рақибни “ушлашга” ҳаракат қилдик ва бу тактикамиз иш берди. Биринчи бўлимда бироз совуққонлик етишмади. Аммо иккинчи бўлимда босимни бироз оширдик. Ҳимоячиларимиз ҳам ҳужумларга яхши қўшилди”.

“Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат. Биз чорак финал билан чегараланиб қолмоқчи эмасмиз. Турнирга аввалги натижаларни янада яхшилаш учун келганмиз. Футболчилар ҳам буни яхши билишади”, — дейди Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика