RU

Последние новости

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  58 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  11 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  45 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  21 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8

Равшан Эрматовга аталган шеър (Иқбол Мирзо) Новости

Равшан Эрматовга аталган шеър (Иқбол Мирзо)

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ЖЧда рекорд ўрнатган ҳамюртимиз Равшан Эрматовга атаб шеър ёзди.
"Адолат ҳуштаги"

Тартиб ва қоида шартдир ҳар ишда,
Ким ғирромлик қилар, кимдир шошилар.
Дунёнинг ярмини айлаб саришта
Ҳакамлик қилганлар Қаффол Шошийлар.

Ўзига қаратиб олам элини,
Ҳукмини ўтказиб, жойи-жойида,
Арабга ўргатган араб тилини
Замахшарий бобо тузган қоида!

Теран томирларга туташ илдизлар,
Номинг элда достон бўлиб юрибди.
Футбол қиролиман, деган юлдузлар
Битта ҳуштагингга қараб турибди.

Истиқлол фарзанди тушса майдонга,
ОТА ўғиллиги билиниб тургай.
Ҳалоллик бонгини уриб жаҳонга,
Адолат ҳуштаги чалиниб тургай!


Иқбол МИРЗО,
Ўзбекистон халқ шоири
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика