RU

Последние новости

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  6 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва Олимпия терма жамоаларининг кейинги йилги режалари билан танишди Новости

Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва Олимпия терма жамоаларининг кейинги йилги режалари билан танишди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг бош мураббий Тимур Кападзе билан биргаликда кейинги йилги тайёргарлик режаларни кўриб чиқди.

Хабарингиз бор, Олимпия терма жамоамизни 2022 йилда йил иккита йирик мусобақа — мамлакатимиз майдонларида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати ва Ханчоудаги Осиё ўйинлари кутиб турибди.

ЎФА биринчи вице-президенти мазкур нуфузли мусобақаларга тайёргарлик режалари билан танишиш мақсадида мураббийлар штаби билан суҳбатлашди. ЎФА томонидан футболчиларимизнинг олдинда турган турнирларга сифатли ва тизимли тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.

Шундан кейин Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг машғулотларига ташриф буюрди. Тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров қўл остидаги мазкур жамоани ҳам бир қанча муҳим турнирлар кутиб турибди. Хусусан, вакилларимиз кейинги йили Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этиш билан бир қаторда, 2023 йилда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон Чемпионати йўлланмаси учун ҳам кураш олиб боришади.

Равшан Эрматов футболчилар билан суҳбатда мазкур турнирларга жиддий тайёргарлик кўриш кераклигини, бунинг учун ҳар куни ўз устида ишлаш зарурлигини таъкидлаб, терма жамоа аъзоси бўлиш ҳар бир футболчи учун шараф ва азалий орзуси эканлигига эътибор қаратди. Бу борада ҳозирданоқ профессионализм, интилиш ва меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилиб бориш зарурлигини айтди.

Ушбу жамоани кейинги йилга тиғиз тайёргарлик тақвими кутиб тургани сабабли мусобақаларга тиббий, жисмоний, руҳий, техник ва тактик томондан тайёргарлик олиб бориш бўйича мураббийларга топшириқлар берилди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика