Равшан Эрматов: "Жаҳон чемпионатида Ватанимиз номи янграгани ва орзуимизнинг ушалганини ўзи биз учун катта бахт"
05 июл 2018 12:01
Новости
Равшан Эрматов: "Жаҳон чемпионатида Ватанимиз номи янграгани ва орзуимизнинг ушалганини ўзи биз учун катта бахт"
Афсуски, бу рўйхатдан ҳамюртимиз, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи жой олмади. Маълум бўлишича, Равшан Эрматовнинг ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расуловнинг эски жароҳати безовта қила бошлаган. Натижада, Эрматов гуруҳи ўйинларда ишлай олмаслиги ойдинлашган. Биз Равшан Эрматовнинг ўзи билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.
- Равшан ака, авваламбор, Сизни Жаҳон чемпионатида учрашувларни бошқариш бўйича рекордни янгилаб, ўйинларингиз сонини 11тага етказиб олганингиз билан барча ватандошлар номидан табриклаймиз! Ишончимиз комилки, Сизнинг рекордингизни ҳали кўп йиллар ҳеч ким янгилай олмайди.
- Табрик учун катта раҳмат, бу ерда ҳам мени ФИФА раҳбарлари табриклашди. Аслида мени кўпроқ хурсанд қиладиган нарса бу шахсий рекорд эмас, балки Жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйинда ишлаган ҳакамлар рўйхатини Ўзбекистон номи бошқариб туриши. Бу ҳолат менга катта фахр бағишлайди!
- Бизга ҳам, ўзбекистонлик миллионлаб мухлисларга айнан шу жиҳат катта фахр туйғусини бағишлайди. Айтингчи, умуман ЖЧ сизлар учун қандай ўтяпти?
- Жаҳон чемпионати яхши ўтяпти, машғулотларда фаол қатнашяпмиз. Бизга 2та қийин ўтиши кутилган ўйинни топширишди: Аргентина – Хорвати ва Испания – Марокаш. Ўйинлар кутилгандек осон бўлгани йўқ, Худога шукур ушбу ўйинларни қўпол хатоларсиз, яхши ўтказдик. Инспекторлар ўйиндан кейин: "Бундай қийин ўйинларда 3-4 та қизил карточкалар бўлиб кетади, деб ўйлагандик, лекин сизлар қизил карточкаларсиз ва жароҳатларсиз адолатли бошқардинглар", - деб ишимизни яхши баҳолашди.
- Равшан ака, ёрдамчингиз Абдуҳамидулло Расуловда жиддий жароҳат бор деб эшитдик...
- Ҳа, афсуски, ёрдамчимни тиззасидан олган эски жароҳати яна безовта қилишни бошлади. Ушбу жароҳат унга тўлиқ ҳаракат қилишга ва майдонга чиқишга имконият бермади. Жаҳон чемпионатида вақт қисқа, тўлиқ тикланиш эса кўп вақтни талаб қилади.
- Абдуҳамидулло Расулов тезроқ тузалиб майдонга қайтишини Яратгандан сўраб қоламиз. Жаҳон чемпионатидан ўрин олган Сиз бошқарган барча ўйинларни катта ҳаяжон билан кузатдик. Нафақат Ўзбекистондаги, балки бошқа давлатлардаги кўплаб мухлислар ҳам Равшан Эрматов бригадаси финални бошқаради, деб ўйлаганди...
- Худога шукур, ишимиз сифати бўйича бундай фикрлаётганларни кўпини эшитиб келяпмиз, ўзимизга ҳам айтишяпти. Ўзингиз биласиз, жаҳон чемпионати спорт оламидаги энг катта мусобақалардан ҳисобланади ва унинг иштирокчиси бўлишни ўзи миллионлаб футбол соҳасида ишлаётган инсонларга орзу ҳисобланади, шу қаторда бизга ҳам. Биз сабабчи бўлиб Ватанимиз номи шу ЖЧда янграгани ва орзуимизни ушалганини ўзи бизга катта бахт!
Биздан ташқари юртимиздан Фарҳод Абдуллаев,Олим Арифов ва Авазбек Бердиқулов ҳам ушбу ЖЧда ажойиб иштирок этишяпти, эндиги яна бир катта орзуимиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧда иштирок этиши ва Ватанимизни катта футбол давлати деб тан олиниши!
Бизни қўллаб- қувватлаб турган ЎФА раҳбарияти ва барча мухлисларимизга ўзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Комментарии