RU

Последние новости

16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  0 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  0 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  0 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  7 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   5 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0

Равшан Эрматов иштирок этган тадбирда "Андижон" "Мурас Юнайтед" билан меморандум имзолади ёхуд Жалолободга сафар қандай ўтди? Новости

Равшан Эрматов иштирок этган тадбирда "Андижон" "Мурас Юнайтед" билан меморандум имзолади ёхуд Жалолободга сафар қандай ўтди?

Олдин хабар берганимиздек, 10 сентбярь куни “Андижон” клуби Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида “Мурас Юнайтед”га қарши халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, шу куни Ўзбекистон ва Қирғизистон футболи раҳбарияти, мутасаддилари иштирокида кенг қамровли учрашувлар, ҳамкорлик борасидаги келишувлар амалга оширилди ва юқоридаги ўйин ушбу тадбирнинг бир қисми эди.

Маълумки, Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон ўртасида яхши қўшничилик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, ўзаро ишонч тамойиллари асосида қатор соҳаларда истиқболли ҳамкорликлар янада ривож топиб боряпти. Навбатдаги дўстлик учрашуви ва унинг амалий кўриниши сифатида бу сафар спорт ва хусусан футбол бўйича икки тарафлама муваффақиятли келишувларга эришилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Бунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматовнинг шахсан иштирок этгани бежиз эмас. 10 сентябрь куни айнан Эрматов бошчилигидаги Андижон вилояти мутасаддилари, вилоят футболи раҳбарияти ва албатта “Андижон” футбол клуби Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрига ташриф буюрдилар. Бундан кўзланган мақсад ва режалар улкан бўлиб, икки тарафлама қатор келишувларга эришишдан иборат эди. Ташриф эса жуда кўтаринки ва муваффақиятли тарзда кечганини айта оламиз.

Икки томон спорти ва хусусан футболини янада ривожланиши ҳамда тараққий эттириш мақсадида қатор меморандумлар имзолангани эътиборга молик. Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг бир қатор футбол ташкилотлари ўзаро ҳамкорлик борасида шартномалар имзолашди.

10 сентябрь куни Жалолободда Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистоннинг давлат ва шу қаторда футбол ташкилотлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Элёрбек Холмирзаев, Қирғиз Республикаси Президентининг Жалолободдаги мухтор вакили Мамасоли Акматбеков, ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда Қирғиз футбол иттифоқининг президенти Медербек Сидиқов ва яна бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этдилар.

Учрашув доирасида ўзаро ҳамкорлик қилиш меморандумига биноан томонлар қуйидаги шартномаларга келишиб олдилар:

- Жалолобод шаҳри жисмоний тарбия маданияти бўлими Андижон вилояти спорт қўмитаси билан;

- Андижон вилоят футбол ассоциацияси Ўш ва Жалолобод футбол ассоциациялари билан;

- "Мурас Юнайтед" “Андижон” ФК билан;

- Асилбек Момунов номидаги Ўш футбол академияси Андижон футбол академияси билан ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзоланди.

Айтиш жоизки, “Андижон” жамоамизнинг “Мурас Юнайтед” билан ҳамкорлик меморандумига асосан тажриба алмашиш, маслаҳатлашувлар, ёшлар ва аёллар футболида, асосий жамоалар миқёсида бир-бирига кўмаклашиш, турли хил мусобақаларда иштирок этиш, йиғинлар ташкил қилиш, ўртоқлик учрашувларини уюштириш, умуман, футбол соҳасида ҳар томонлама бир-бирини қўллаб-қувватлаш бўйича келишиб олинди. “Мурас Юнайтед” томонидан меморандумни клуб бош директори Айбек Алибаев, “Андижон”дан эса бош директор Улуғбек Мирзаев имзоладилар.

Учрашувдан кейин томонлар вакиллари "Мурас Юнайтед" билан "Андижон" клублари ўртасида ташкил қилинган ўртоқлик ўйинини биргаликда томоша қилдилар. Шу билан бирга икки томон бир-бирига эсдалик совғаларини топширдилар. Андижондан келган ашаддий мухлислар ҳам ушбу тадбирга янада файз қўшдилар. Қолаверса, меҳмонлар ва жамоамиз аъзолари яқинда Жалолободда очилган “Барселона” клуби академияси билан ҳам яқиндан танишдилар.

Бир сўз билан айтганда, мезбонлар Ўзбекистон делегациясини юқори даражада кутиб олишди ва барчаси юқори кайфиятда, ўзаро мустаҳкам ишонч асосида амалга оширилди. Ишонамизки, ушбу ташриф ва мустаҳкамланган ҳамкорлик ришталари албатта ўз самарасини беради.




Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика