RU

Последние новости

08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  0 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  2 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  3 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  3 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  4 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  8

Равшан Бозоров “НБУ-Осиё” бош мураббийи Новости

Равшан Бозоров “НБУ-Осиё” бош мураббийи

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, Тошкентнинг “НБУ-Осиё” клуби бош мураббийи Жаъфар Ирисметов ўз аризасига биноан истеъфога чиқди.
 Бўшаб қолган ўринга номзод сифатида бир қатор номлар тилга олинаётганди. Бунга аниқлик киритиш мақсадида клуб вице-президенти Дониёр Ҳасановга мурожаат қилдик. Раҳбариятнинг айтишича, эндиликда “банкирлар”ни Бозоров-Хвостунов тандеми бошқариб боради.

Бунгача “НБУ-Осиё”да футболчи сифатида фаолият юритиб келаётган Александр Хвостунов жамоанинг нималарга қодирлигини жуда яхши билади. Лекин унда тегишли лицензия йўқ. Шу боис раҳбарият бошқарув постига Равшан Бозоровни олиб келишга қарор қилди.

46 ёшли мураббий эндиликда Хвостунов билан бамаслаҳат иш юритадиган бўлди. Бозоров бунгача “Локомотив” клуби қошидаги футбол мактабида ишлаб келаётганди. Энди мураббий биринчи лигада ишлайдиган бўлди.

Айтиш лозимки, Бозоров ва Хвостуновдан ташқари
“НБУ-Осиё” мураббийлар штабида Бахтиёр Қамбаралиев, Арслон Толипов ҳамда Дилшод Султонов сингари мураббийлар ҳам фаолият юритиб келмоқда.

Маълумотларга кўра, Абдумажид Тоиров ҳам жамоада ўйновчи мураббий сифатида ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, “НБУ-Осиё” жамоаси 12-турдан кейин турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.


Равшан Бозоров ҳақида қизиқарли фактлар  
 
Исми фамилияси   Равшан Бозоров     
Туғилган йили   10 май 1968 йил     
Туғилган жойи   Термиз,      
Бўйи   1.76 см     
Амплуаси   Ҳужумчи     
Мураббий       
Футболчилик фаолияти   
 
Ўйнаган йиллари   Жамоа   Ўйин   Гол     
1986-1989   “Сурхон” (Термиз)   67   (20)     
1990-1991   “Помир” (Душанбе)   41   (4)     
1991   “Нефтчи” (Фарғона)         12   (1)     
1992-1994   “Нефтчи” (Фарғона)   56   (18)     
1995-1996   “Пахтакор” (Тошкент)   53   (29)     
1997   “Нефтчи” (Фарғона)   25   (19)     
1998-2002   “Динамо” Самарқанд   62   (34)     
2002   “Машъал” (Муборак)   13   (9)     
2003   “Локомотив” (Тошкент)   ??   (??)     
2004-2005   “Тўпаланг” (Саросиё)   24   (53)     
2006-2007   “Локомотив” (Тошкент)   24   (9)     
Миллий терма жамоада     
1992-1997   Ўзбекистон МТЖ   26   (5)   

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика