RU

Последние новости

12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  0 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  13 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  2 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  14 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  15 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5

Рауль, Торрес ва "Атлетико"нинг бошқа машҳур тарбияланувчилари Новости

Рауль, Торрес ва "Атлетико"нинг бошқа машҳур тарбияланувчилари

"Атлетико" академияси Европада энг кучлиларидан ҳисобланади. Ушбу академия жаҳон футболига бир қанча юлдузларни етиштириб берган. Жумладан...

Рауль: Илк маротаба 1994 йилда ушбу жамоа сафида майдонга тушган.


Ҳа, бу бироз эриш туюлиши мумкин. Бироқ, "Реал" афсонаси ўз фаолиятини айнан "матрасчилар" сафида бошлаган. Рауль 1992 йил "Атлетико" ўсмирлар жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлган. Кейинроқ эса "Реал" сафига кўчиб ўтган. Футболчи фаолияти давомида кўплаб совринларни қўлга киритган ва "Реал"даги кўпгина рекордлар соҳиби. Илк маротаба 1994 йилда ушбу жамоа сафида майдонга тушган.



Давид де Хеа:

дебют - 2009


МЮнинг айни кундаги биринчи рақамли дарвозабони 13 ёшида мадридликлар сафига бориб қўшилган. Академия тарбияланувчиси 18 ёшида асосий жамоа сафида илк маротаба майдонга тушган. Бугунги кунгача эса дарвозабон "қизил иблислар" билан икки маротаба АПЛ чемпионлигини қўлга киритишга улгурди.




Фернандо Торрес:

дебют - 2001


Фаолиятини аввалига дарвозабон сифатида бошлаган Торрес 7 ёшидан бошлаб ҳужумчи сифатида ўйнай бошлайди. Клуб билан илк шартномасини 15 ёшида тузган. 17 ёшида эса илк маротаба асосий таркибда майдонга тушган. "Атлетико"дан сўнг "Ливерпул"га ўтган. Сўнгра "Челси" сафида ЕЧЛ ғолибига айланган. Жаҳон Чемпиони, Европа Чемпиони. Шу йил бошида у яна ўзининг жонажон жамоаси сафига қайтиб келди.



Коке:

дебют - 2009



8 ёшида клубга келган 17 ёшида эса илк маротаба асосий таркибда майдонга тушган. Ўшанда мадридликлар "Барселона"га 2:5 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Вақт ўтди. Футболчи 21 ёшигача жамоаси учун 100 дан ортиқ ўйинда иштирок этди. ЕЧЛ финалида иштирок этган. Шу кунгача икки маротаба Европа Лигасида ғолиб чиққан. Мамлакат чемпиони, кубоги ва суперкубоги соҳиби.




Альваро Мората:

дебют - 2010


Мората ҳам илк фаолиятини "Реал"да эмас, айнан "Атлетико" сафида бошлаган экан. "Реал"да эса у Бензема соясида қолиб кетди. Айни пайтда эса "Ювентус" сафида ҳаракат қилмоқда. Уни кўпчилик "янги Фернандо Морьентес" дея таърифлайди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, шу кунгача ушбу футболчи ЕЧЛ, Ла Лига, Испания Кубоги, Италия чемпионати ва Кубоги ўйинларида ғолиб чиққан.




Габи:

дебют - 2004


Мадридда таваллуд топган Габи кичкиналигидан "Атлетико"да. 2004 йилда илк маротаба асосий таркиб жамоасида майдонга тушган. 2007 йилда 9 миллион евро эвазига "Сарагоса"га ўтган. Орадан 4 йил ўтиб "Атлетико" ўз тарбияланувчисини яна сотиб олган. Бугунги кунда жамоа сардори бўлган футболчи клуб муваффақиятларига ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда. Испания чемпиони ва кубоги соҳиби.




Марио Суарез:

дебют - 2005


1999 йилда академия сафига бориб қўшилган. 2004 йили ёшлар жамоаси... 2005 йилнинг ноябрида эса илк маротаба асосий таркибда майдонга тушган. 2006-2008 йиллар давомида "Реал Вальядолид" ва "Сельта" жамоаларида ўйнаган. Кейин "Малькоркага кетган. 2010 йил эса яна ўзининг жонажон клубига қайтади ва бу орада Европа Лигаси, Европа Суперкубоги, Ла Лига ва Испания кубокларида жамоаси билан муваффақиятга эришади. Шу йилнинг ёзида эса "Фиорентина"га ўтиб кетганди.



Антонио Лопес:

дебют - 2000


Антонио ҳам ёшлигиданоқ ушбу академияга келган. 2000 йилда илк маротаба асосий таркиб жамоасида майдонга тушган. Орада "Осасуна"да ўйнаб келган футболчи 2008 йилда жамоага қайтганидан сўнг сардор сифатида ҳаракат қила бошлайди. "Атлетико" ва "Атлетик" сафида Европа Лигасида ғалаба қозонган.


sports.ru сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика