RU

Последние новости

08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  2 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  8 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  16 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3

Рауф Инилеев: "Обод" Олий лигада қолишига ишонаман" Новости

Рауф Инилеев: "Обод" Олий лигада қолишига ишонаман"

Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Обод" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рауф Инилеев қатнашди.


- Майдонда муросасиз ўйин кечди. Жамоани "Қизилқум"га қарши жуда жиддий тайёрлагандик. Бу жамоанинг ҳужум чизиғи анча кучли ижрочилар билан бойитилган. Ўша "Насаф"даги эски "трио" ҳозирда "Қизилқум"да ўйнамоқда. "Қизилқум" бугун негадир бошқача ўйин услубидан фойдаланди. Улар кўпроқ Англия футболидагидек узун паслар орқали ўйнашни маъқул кўришди. "Қизилқум" ҳужумларини ҳаводаги узун паслар орқали қуришга эътибор қаратди. Менимча, Шодиевнинг бўйдорлигидан фойдаланмоқчи бўлишди. Биз ўзимизнинг сўнгги учрашувларимизни муваффақиятсиз ўтказдик. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Чунки жамоамиз охирги учта ўйинни ўтган йилги пешқадамларга қарши меҳмонда ўйнади. Шу боисдан ҳам очколарни олиш қийин бўлди. Таркибимизда ёшлар кўп, уларга эса ҳозирча тажриба етишмаяпти. Лекин бу муаммо эмас. Вақт ўтиши билан улар керакли тажрибани тўплашади, - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Рауф Инилеев.

- Нима деб ўйлайсиз, "Обод" жамоаси бу йил ҳам Олий лигада қолишни уддалай оладими?

- Агарда жамоамиз ўтган йилгидек ёки бугун ўйнагандек характер кўрсата олса, мен жамоамиз кучлилар сафида қолишига ишонаман. Қайтариб айтаман, ёш футболчиларимиз ҳали мавсум давомида ўйинларини кучайтиришади, бунга ишонамиз. "Обод" ўтган йилгидек ўз юзини сақлаб қолади, деб умид қиламан. Ўтган мавсумда биз билан лигада жон сақлаб қолиш учун курашган "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" жамоалари айни пайтда яхши иштирок этишмоқда. Чунки улар ўз сафларига "Пахтакор"нинг бир нечта футболчиларини, кучли легионерларни жалб этишди. Бу футболчилар эса ҳозир ўша жамоаларда асосий ролни бажаришмоқда. Бизда эса клуб сиёсати бироз бошқача. "Обод" кўпроқ ёшларга эътибор қаратмоқда. Мен ишонтириб айтаманки, бу ёшлар ҳали ўз ўйинларини кучайтиришади. Афсуски, ушбу йили клуб раҳбарияти "Пахтакор" ва "Бунёдкор" академияларидаги ёшларни ижара олиш фикридан қайтди. Улар ўзимизнинг ёшларни таянишга қарор қилишди. Шу боисдан ҳам ҳозирда захирамиз анча тор бўлиб қолган.

- "Обод"нинг асосий "қуроли" - бурчак зарбаларини ўзгача ижро этиш. Шунга ўхшаш стандарт вазиятларини янада кўпроқ тайёрласа, бунинг устида ишланса бўлмайдими? Бугун ҳам гол айнан ўша услубда киритилди...

- Тўғри пайқадингиз. Бурчак тўпларини шундай ўйнашни биз аввалдан тайёргарлик қилгандик. Кеча ҳам худди шундай вазиятни машғулотда такрорлаб, тайёрлангандик. Бу тасодифий ижро эмас. Буни режа қилгандик. Бу эса мева бериши албатта ёқимли. Ҳозир жаҳон футболида стандарт вазияти асосий "қурол"га айланган. Нафақат биз, кўпчилик ҳозирда айнан стандарт вазиятларидан гол урмоқда. Биз эса бунинг устида ҳали кўп ишлаймиз.


Эслатиб ўтамиз, "Обод" жамоаси 9-турдан кейин 6 очко жамғариб, турнир жадвалининг 15-ўрнида бормоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика