RU

Последние новости

08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  0 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  4 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  4 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  27 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  9 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  8 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  187

Рауф Инилеев "Андижон-SGS" билан учрашди Новости

Рауф Инилеев "Андижон-SGS" билан учрашди

Хабарингиз бор, бугунги кунда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини тажрибали мураббий Рауф Инилеев бошқариб келмоқда.

 Ўз вақтида Осиёнинг "Энг яхши мураббийи" номига сазовар бўлган мутахассис ёшлар билан ишлаш хадисини олганлар қаторида гавдаланади. 


Бугун Рауф Талгатович,  Андижонга ташриф буюрди. Бундан кўзланган мақсад,  Ўзбекистон Биринчи лигасида карвонбошчилик қилаётган "Андижон-SGS" футболчилари билан учрашиб,  улар билан суҳбатлашиш,  қолаверса,  вилоятдаги иқтидорли ўсмир ёшларни кузатиш эди. 


Режага кўра,  Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси устози  аъзолари билан учрашиб,  улар билан юзма-юз суҳбатлашди. Футболчиларга ўзининг бой тажрибасидан келиб чиқиб,  маслаҳатларини бериб ўтди. 

Шунингдек жамоа устози Шохруҳ Ишанов билан ўзаро суҳбат чоғида,  Рауф Талгатович,  "Андижон-SGS"нинг Биринчи лигада дебютант жамоа бўлишига қарамай,  турнир жадвалида пешқадамлик қилиб келиши хурсанд этмасдан қўймаётганини яшириб ўтирмади. Келгусида ҳам тезликни пасайтирмасдан,  ёшларга кўпроқ ишонч билдириш кераклигини,  бу орқали уларни терма жамоаларга тайёрлаб бориш муҳимлигини аълоҳида такидлаб ўтди.  


Жамоа билан учрашув чоғида Инилеев "Андижон-SGS"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Абубакир Режаббоевни ҳам алоҳида сўраб ўтди ва эртага унинг хонадонига ташриф буюриб,  холидан хабар олишини кун тартибига киритиб қўйди. 

Албатта, Рауф Инилеевнинг жамоага қаратаётган бундай эътибори,  клубнинг барча аъзоларини хурсанд қилмасдан қолмади. Айниқса эндигина катта футболга кириб келаётган ёш футболчиларга хақиқий мотивация бўлди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика