RU

Последние новости

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  1 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Расмиятчиликми ёки "Атлетико"ни ҳисобдан чиқаришга эртами? Новости

Расмиятчиликми ёки "Атлетико"ни ҳисобдан чиқаришга эртами?

Европа чемпионлар лигаси финалида "Ювентус"га ким рақиб бўлади, деган саволга бугун "Висенте Кальдерон"даги баҳс жавоб беради.


Ўтган баҳсда ўз майдонида ажойиб ғалабани тантана қилган "Реал" жавоб ўйинига анча хотиржам ёндошса бўлади. Европа чемпионлар лигаси тарихида ярим финалнинг дастлабки учрашувида иккита тўп фарқи билан ютқазган жамоалар ҳам финалга йўл ола билишмаган. Учта тўп фарқи эса бу янада катта тафовут. Шу боисдан ҳам "Атлетико"нинг финалга чиқиш имкониятлари нуқтадан ҳам кичикроқ кўринмоқда. Лекин Диего Симеоне ва "матрасчилар" футболчиларининг кўзи билан қараганда бошқачароқ. "Атлетико" ярим финалда ҳеч бир жамоа уддалай олмаган ишни бажармоқчи. аниқроғи, "матрасчилар" "Висенте Кальдерон"даги охирги еврокубок ўйинида бунга уриниб кўришади.
"Реал" еврокубок доирасидаги баҳсларда "Атлетико"ни доим мағлуб этишни уддалаб келган. Бугун "Атлетико" ушбу нохуш анъанага чек қўядими? Бу савол ҳам кўпчиликни қизиқтиради. "Атлетико" ўз мухлислари учун ҳам бугун ғалаба қозонишга бор кучини сарф этади.

Бугунги учрашув шунчаки расмиятчиликми ёки футболда учта тўп фарқи йўқ қилиб бўлинмайдиган иш эмаслигини исботлайдими "Атлетико"? Буни тунда Мадриддаги ўйиндан кейин билиб оламиз.


Европа чемпионлар лигаси, ярим финал.

Жавоб ўйини.

"Атлетико" - "Реал" (23:45)

"Висенте Кальдерон" стадиони.

Бош ҳакам
: Жунейт Чақир (Туркия)

"Атлетико"
: Облак; Хуанфран, Годин, Савич, Филипе Луис; Коке, Габи, Сауль, Карраско; Гризманн, Гамейро.
Ўйнамайди: Аугусто Фернандес (жароҳат)
Сўроқ остида: Врсалько (тизза), Хуанфран (жароҳат), Хименес (жароҳат)

"Реал": Навас; Начо, Рамос, Варан, Марсело; Кроос, Каземиро, Модрич; Иско, Бензема, Роналду.
Ўйнамайди: Карвахаль (жароҳат), Бейл (жароҳат)

Биринчи ўйин: 0:3

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика