RU

Последние новости

08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  0 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  2 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8

Расмий хабар: Темурхўжа Абдуҳолиқов "Навбаҳор" футболчиси Новости

Расмий хабар: Темурхўжа Абдуҳолиқов "Навбаҳор" футболчиси

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Жамоа  сафига тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов қўшилди. 

Темурхўжа Абдухолиқов 1991 йил 25 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 

Катта футболдаги фаолиятини 2012 йили Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида бошлаган. Кейин эса “Пахтакор” (Тошкент, 2013 йил), “Хайдук” (Сплит, Хорватия, 2014 йил), “Локомотив” (Тошкент, 2015-2016 йиллар, 2018 йилнинг 2-давраси – 2019 йилнинг 1-давраси, 2020-2021 йиллар), “Ал-Сайлия” СК (Доха, Қатар, 2018 йилнинг 1-давраси), “Хор-Факкан” (Хор-Факкан, БАА, 2019 йилнинг 2-давраси) клубларида ўйнаган. 

Ўтган мавсумни эса Навоийнинг “Қизилқум” таркибида ўтказиб, навоийликлар таркибида  жами  28 та ўйинда майдонга тушиб, 2402 дақиқа ҳаракат қилиб, 15 та гол урган ҳолда, 3 та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Шунингдек, Темурхўжа Абдухолиқов Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ўйнаган. Миллий терма жамоамиз таркибида эса 18 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урган. 

Бундан ташқари, 31 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида 3 марта Ўзбекистон чемпионлиги, 2 марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. 2016 йилги мавсумда эса “Локомотив” сафида 22 та гол урган ҳолда, Суперлига (олий лига) тўпурари бўлган.        

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика