RU

Последние новости

13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  0 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0 11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  11 10:55Марк-Андре тер Стеген фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  5 10:26Нидерландия терма жамоасининг яна бир собиқ футболчиси 13 йилга қамалиши мумкин  2 09:57“Челси“ Германия терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузиши мумкин  1 09:28“Манчестер Сити“ ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 09:00Женнаро Гаттузо Италия термаси билан шартнома тузади. Унинг ёрдамчилари ким бўлиши маълум  9 08:32МЮ Антонига нарх белгилади  10 08:05Суперлига. Жўрабеков жарима зарбасидан гол уриб, "Бухоро"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  1 08:03Белгиялик мураббий ЦСКАни бошқариши мумкин  0 07:35Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  2 01:18Лионель Скалони: "Ҳозир Мессисиз ҳам Месси бордек ўйнай оламиз"  6

Расмий хабар. Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Новости

Расмий хабар. Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Бугун Сречко Катанецнинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Шартномага кўра, словениялик мутахассис 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади. 

Маълумот ўрнида, Сречко Катанец 1963 йилда Словениянинг Любляна шаҳрида таваллуд топган. 1981-1994 йиллар давомида «Партизан», «Штутгарт», «Сампдория» каби жамоаларда тўп сурган. Ушбу давр мобайнида А-Серия ва Италия кубогини қўлга киритган, шунингдек, УЕФА Чампионлар лигаси ва УЕФА Кубоги финал учрашувларида иштирок этган ҳамда Европа Кубок эгалари кубогида зафар қучган.

Мураббийлик фаолиятида эса Македония, Бирлашган Араб Амирлиги, Словения ва Ироқ миллий терма жамоаларини бошқарган. Сречко Катанес тарихда биринчи бор Словения миллий терма жамоасини Жаҳон ва Европа чемпионатларига олиб чиққан мураббий ҳисобланади. 

Шунингдек, Миллий жамоамиз мураббийлар штабида 5 нафар хорижлик мутахассис иш олиб боради. Алеш Чех ва Владо Радманович ёрдамчи мураббий сифатида Сречко Катанецга кўмаклашади. Мартин Магистер жамоа аъзоларининг жисмоний тайёргарлигига жавобгар бўлади. Ниҳад Пейкович эса дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боради. Шунингдек, штабдан физиотерапевт Иан Катанец ўрин олган.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика