RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  20 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  5 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  5 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  8 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  15 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм) Новости

Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)

МТЖ собиқ бош мураббийи Сречко Катанец сайтимиз журналисти Абдулвосит Бектемиров билан учрашди.

Суҳбатнинг дастлабки қисмлари:

Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида

Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мундиалга тайёргарлик ва саралашдаги рақиблар ҳақида (2-қисм)


- Ўзинг ЖЧдан нималар кутяпсан? Терма жамоа қандай натижа қайд этса, сенинг назмингда яхши иштирок бўлади? (Сречко Катанецдан савол)

- Қандай натижа кутишни билмайман. Биз бундай мусобақада биринчи маротаба иштирок этамиз. Билмадим, тўғриси, бу саволга аниқ жавоб бера олмасам керак. Гуруҳ босқичида муносиб иштирок этсак, яхши натижадек қабул қилинса керак. Агар гуруҳдан чиқсак, ажойиб ва фантастик иштирок бўлади.

- Мен барча ўзбекистонлик футбол мухлисларига бир нарсани маслаҳат бераман. Терма жамоадан ҳеч нима кутманглар. Шунчаки илк маротаба Жаҳон чемпионатида иштирок этаётганларингиздан роҳат олинглар. Биринчи иштирок катта натижа қайд этиш осон эмас. Жараёндан роҳатланинг. Қандай натижа қайд этилиши жуда кўп факторларга боғлиқ, масалан, қайси жамоалар билан гуруҳда ўйнаш ва бошқа минглаб сабаблар. Жаҳон чемпионатини роҳатланиб яшаб ўтинглар. Қатар терма жамоаси ўзи мезбонлик қилган ЖЧда қандай иштирок этди? (Сречко Катанец)

- Барча ўйинларда мағлуб бўлди ва бор-йўғи битта гол урди.

- Худди шундай. Улар Жаҳон чемпионатига бир йил давомида тайёргарлик кўришди ва бир йил давомида йиғинларда иштирок этишди. Терма жамоа футболчилари маҳаллий чемпионат баҳсларида майдонга тушмади. Барча эътибор мундиалдаги иштирокка қаратилди. Якунда эса бундай натижа ва бу нормал ҳолат. Дастлабки иштирокда бундай натижалар қайд этилиши табиий.. Бу энди бошланиши дегани. Қатар мисолига қаранглар ва терма жамоадан кўп нарса талаб қилманглар.  (Сречко Катанец)

- Умуман олганда учинчи саралаш босқичи ҳақида нималар дея оласиз. Сиз кутган терма жамоалар мундиалга йўл олишдими?

- Кўп кузатганим йўқ. Ҳар доим ЖЧга чиқиб юрган Япония, Австралия ва Корея бу сафар саралашдан ўта олишди.  (Сречко Катанец)

- Иордания ҳам ўз тарихида илк маротаба Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди. Иордания Ироқ билан бир гуруҳдан жой олган эди ва улар ўртасида жуда кескин рақобат бўлди.

- Ҳа, Ироқ энди плей-офф баҳсларида иштирок этади.  (Сречко Катанец)

- Терма жамоанинг сўнгги 3та учрашувда ўзгаришлар кўрдингиз. Жамоани тарк этганингиздан сўнг ўйин услуби бўйича қандайдир янгилик сездингизми?

- Яна ўша мавзу-ми? Деярли ўзгариш бўлмади. Сабаби ўзгариш қилиш учун вақт йўқ эди. Мен сенга бир нарсани айтай, сизлар Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлайсизлар, терма жамоа қаерда ўйнаса ўша манзилга етиб борасизлар. Бу яхши. Терма жамоадан ёрқин ва ҳужумкор ўйин талаб қиласизлар. Бу ҳар доим ҳам тўғри эмас. Футболда вазиятни ҳис қила олиш керак. Мени журналистлар кўп танқид қилишди. Терма жамоа намойиш этаётган ўйин ҳимояга асослангани учун. Менинг назаримда, ҳаётда барчаси масъулият устида қурилади. Футболда ҳам шундай. Жамоанинг масъулияти ғалаба қозониш ёки керакли натижани қайд этиш. Керакли натижа қандай йўл билан қайд этилади, унинг қизиғи йўқ. Ғалабага эришиш учун эса ҳужумчилар ўз масъулиятига жавобгар бўлиши керак. Яъни рақиб дарвозасини ишғол этиш. Ҳимоячилар эса дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолиш ва вазиятларни бартараф этиш. Менинг масъулиятим эса ушбу жамоани тайёрлаш. Ҳаммаси жуда оддий. Ғалаба қозониш учун гол урилиши керак, лекин ундан ҳам муҳимроқ вазифа - гол ўтказиб юбормаслик.

Журналист сифатида сенда ҳам жуда катта масъулият бор. Тўғри маълумот етказиш ва ҳар қандай вазиятда нейтрал бўлиш. Барчамиз масъулиятни ҳис қила олишимиз керак. Барча мухлислар ёрқин футбол кўришни хоҳлайди, лекин вазиятга реал назар билан қараш керак. Агар мен ўз жамоам рақибдан битта кўпроқ гол уришига тўлиқ ишонч ҳосил қилганимда, захира ўриндиғидан турмай ўйинни кузатган бўлар эдим. Масалан, рақиб бешта гол урса, биз олтита гол уришимиз талаб этилади. Агар бу ишни ҳар доим уддалай олсак, унда муаммо йўқ. Энг ёрқин жамоа биз бўламиз. Масалан, фақатгина Испания ва Франция терма жамоалар шундай таркибга эга бўлса керак, холос.

Мен 2019 йилдаги Тошкентдаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувини стадиондан туриб кузатганман. Ўша учрашувда Ўзбекистон жуда ёрқин ва ҳужумкор ўйин намойиш этган эди. Бир саволга жавоб бер, илтимос. Учрашув қандай ҳисоб билан якунланган эди?  (Сречко Катанец)

- 3:2 Саудия фойдасига.

- Ҳа, лекин ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси ёрқин ва очиқ футболни танлаган эди. Ҳар қандай вазиятни тўғри баҳолай олиш керак. Бу жуда муҳим нарса. Бир ғояга боғланиб қолиш нотўғри.  (Сречко Катанец)

- Биласизми, менинг фикримча, хорижлик мураббийларнинг кўп танқидга учраши бир томондан тўғри. Мухлислар ва омма фикрига кўра, хорижлик мураббий маҳаллий мураббийлардан анча кучли бўлиши ва терма жамоани ҳақиқатдан ҳам кучайтира олиши керак. Чунки биз хорижлик мураббийга яхшигина маош тўлаймиз. Мураббийнинг маоши эса оддий инсонлар тўлаётган солиқлардан тўланади...

- Хорижлик мураббий жамоани кучайтира олиши деган фикр баҳсли. Бу қандай мураббий танлашга боғлиқ. Майдонда футболчилар ҳаракатланади. Тўғри, мураббий кўрсатма ва тактикани белгилаб бериши мумкин, аммо майдондаги эпизодда футболчи якуний қарорни қабул қилади. Яхши имкониятга эга бўлган ҳужумчи қандай зарба беришига мен таъсир ўтказа олмайман. У хоҳласа, сўнгги сонияда қарорини ўзгартириши ва бошқача зарба бериши мумкин. Пенальтилар ҳам шундай. Футболчилар - асосий ижрочилар. Дунёдаги энг яхши мураббий таклиф этилса ҳам барчаси майдондаги футболчининг якуний қарори ва ҳаракатларига боғлиқ.  (Сречко Катанец)



Давоми эртага...


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика