RU

Последние новости

17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  10 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  16 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Расмий хабар: Сергей Ковшов - "Шўртан" бош мураббийи Новости

Расмий хабар: Сергей Ковшов - "Шўртан" бош мураббийи

Бугун куннинг иккинчи қисмида “Шўртан” (Ғузор) клуби бошқарувида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган “Оқ бўрилар” бошқарувига, жамоа бош ҳомийси - “Шўртаннефтгаз” МЧЖ раҳбарияти, клуб президенти Шокир Давлатович Жабборов қарорига кўра, тажрибали мутахассис С.Ковшов расман тайинлади.

Ўз даврида мамлакатимизнинг байроқдор жамоаси - “Пахтакор” таркибида тўп сурган, катта тажрибага эга Сергей Геннадьевич, тақдир таққазоси билан “Шўртан” мураббийлигини иккинчи бор қўлга олмоқда. Ғузорлик ва умуман олганда, мамлакатимизнинг кўп минг сонли мухлислари Сергей Ковшов 2007-2008 йиллар оралиғида “Оқ бўрилар” жамоасини муваффақиятли бошқарганлигини яхши билишади. Маҳаллий мухлислар ҳурмати, эътибори ва меҳрини қозонган, улар назарида яхши мутахассис ҳамда инсон сифатида гавдаланиб қолган янги мураббий Ғузорда жуда катта хурсандчилик билан кутиб олинди.

Хуллас, шу бугундан эътиборан Сергей Геннадьевичга мураббийлар гуруҳида Акмал Саитқулов ҳамда Эркин Мирзаевлар ёрдам беришади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика