Расмий хабар: "Нефтчи" мураббийларидан бири жамоани тарк этди
03 апр 2024 14:51
Новости
Расмий хабар: "Нефтчи" мураббийларидан бири жамоани тарк этди
2022 йилдан буён "Нефтчи"да мураббий вазифасида ишлаб келган Владимир Ежуров Россияга қайтиб кетишга қарор қилди.
Жамоа раҳбарияти унинг илтимосига розилик берди. Шу тариқа, Владимир Ежуров бугун жамоа билан самимий хайрлашиб, ўз юртига қайтиб кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Нефтчи" раҳбарияти ва мухлислар номидан унга жамоада кўрсатган фаолияти ва футболни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорчилик изҳор этамиз ва кейинги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз", - дейилади клуб баёнотида.

Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии