RU

Последние новости

20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  1 19:50Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  6 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  10 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  5 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  10 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  8 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  4 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  19 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0

Расмий хабар: “Металлург” икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади Новости

Расмий хабар: “Металлург” икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади

Хабарингиз бор, ўтган йилги мавсумдан кейин “Металлург” жамоаси бир қатор ўйинчилар билан хайрлашган эди.

Ўз навбатида ижара муддати тугаган футболчилар ҳам қадрдон жамоаларига қайтиб кетишгач “Металлург” ўз сафини кимлар билан тўлдиради, деган савол мухлисларни қизиқтираётганлиги рост.

Илгари хабар берганимиздек, жамоа Самарқанднинг “Динамо” ярим ҳимоячиси Ихтиёр Тошпўлатов билан шартнома имзолаганди. Бу ҳафта эса бекободликлар тажрибали ўйинчилардан Саламат Қуттибоев, иқтидорли ҳужумчи Шаҳзодбек Убайдуллаевлар билан ҳам расман келишувга эришди.

Бекободликларнинг йиғинида яна бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтишяпти. Мураббийлар штаби янги таклиф этилганларни машғулотлар жараёни ҳамда назорат учрашувларида синовдан ўтказишмоқда. Шу кунлар ичида “Металлург” таркибида яна янги номлар пайдо бўлиши кутиляпти.  

Cаламат Қуттибоев, 33 ёшда, 1986 йилнинг 21 май санасида таваллуд топган.
Амплуаси – ярим ҳимоячи.

Кучлилар сафида 154 та учрашувда майдонга тушган. “Машъал” (2010, 2014), “Сўғдиёна” (2014), “Олмалиқ” (2015), “Локомотив” (2017), “Бухоро” (2016, 2017-2019) жамоаларида ўйнаган. Рақиблари дарвозасига 18 та гол киритган. 28 марта огоҳлантирилган.


Шаҳзодбек Убайдуллаев, 21 ёшда, 1998 йилнинг 2 март санасида таваллуд топган.
Амплуаси – ҳужумчи.

Фаолиятини “Машъал” жамоасида бошлаган. Суперлигада 2019 йилги мавсумни “Андижон” таркибида ўтказди. 24 та учрашувда майдонга чиқди, 9 та гол киритди. 4 бор сариқ карточка билан жазоланди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика