RU

Последние новости

07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  2 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  4 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  16 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  12 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  13 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  17 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  45 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7

Расмий хабар: Максим Шацких - "Пахтакор" бош мураббийи! Новости

Расмий хабар: Максим Шацких - "Пахтакор" бош мураббийи!

"Пахтакор" асосий жамоаси бош мураббийи сифатида Максим Шацких билан келишувга эришилди.

Футболчилик фаолиятида Киевнинг "Динамо" клубидаги ажойиб ва сермаҳсул ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Шацких кейинчалик мураббийлик ишини ҳам ушбу клубда бошлади. Академия жамоаларидан кейин асосий жамоа мураббийлар штабида фаолият юритди. Кейинчалик Россиянинг "Ротор" клубида ишлади. Июнь ойидан бери у "Пахтакор"да спорт директори сифатида ишлаб келаётганди. Бугун "Пахтакор" футбол клуби ва Максим Шацких ўртасида уч йиллик шартномага имзо чекилди. Валерий Лобановский сингари мутахассис қўл остида "Динамо" Киевда ўйнаган Шацких замонавий футбол билимларини яхши ўзлаштирган. У катта клубда академиядан асосий таркибгача бўлган йўлни иқтидорларнинг тизим асосида босиб ўтишига ёрдамлашган, ёш ва юқори салоҳиятли футболчиларни тажрибали ўйинчилар билан уйғунлаштирган ҳолда ишлашни яхши ўзлаштирган. Максим Александрович "Пахтакор" билан кўплаб ғалабаларга эришади деб умид қиламиз. Уч йиллик шартнома муддати ҳам клубнинг Шацких билан режалари улканлигини кўрсатади.

Жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида украиналик Виталий Шпанюк таклиф этилди. 51 ёшли мутахассис фаолияти давомида Украинанинг "Кремень", "Арсенал", "Славутич", "Карпати", "Львов", "Ворскла" ва ЛНЗ, Россиянинг "Анжи", "Ротор", Грузиянинг "Динамо" Тбилиси клубларида ишлаган. Шунингдек, уч ярим йил давомида Украина миллий терма жамоасида ишлаган.

Шацкихга ёрдамчи сифатида Вячеслав Беляев ишлайди. У Украинанинг "Таврия", "Металлист", Грузиянинг "Динамо" (Тбилиси) ва Россиянинг "Ротор" клубларида фаолият юритган. Маҳаллий мутахассислардан Денис Иванков (дарвозабонлар мураббийи), Камолиддин Тожиев (таҳлилчи) ва Юрий Сиянов (жисмоний тайёргарлик) Шацкихга ёрдам беришда давом этишади.

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика